

Клуб бош мураббий Антонио Контега таркибни кучайтиришда ёрдам бермоқчи ва италиялик мутахассисни қолишга кўндиришга умид қилмоқда. "Шпорлар" раҳбарияти жамоага сармоя киритган ҳолда мураббийни қўллаб-қувватлашни ваъда қилмоқда.
"Тоттенхэм" АПЛда 2021/22 йилги мавсум сўнггига кўра 38та ўйинда 71 очко жамғарган ҳолда, тўртинчи ўринни эгаллади.
Конте жамоани 2021 йилнинг ноябридан бери шуғулланмоқда. Шартнома битимни узайтириш имконияти билан 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


