“Тоттенхэм” клуби “Ювентус” ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Narzulla Saydullayev
7 окт 2013, 16:08
“Ювентус” клуби ҳамда Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андреа Пирло лондоннинг “Тоттенхэм” клубига ўтиши мумкин.

Айни пайтда Италия телевиденияларидан бирида шарҳловчи бўлиб ишлаётган туринликлар клуби собиқ футболчиси Жанлука Виаллининг хабарига кўра, “шпор”лар раҳбарияти 34 ёшли ярим ҳимоячига қизиқиш билдирган. Аммо бу маълумот тасдиқланмаган.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2014 йилда тугайди. Аввал хабар берилганидек шу йилнинг охирида Пирло “Ювентус” билан янги шартнома борасида музокараларни бошлаши мумкин.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›