"Тоттенхэм" Кейнга катта нарх қўяди

Sherzod Nurmatov
19 янв 2023, 10:20
Клуб раҳбарияти ўз етакчисини текинга йўқотиш хавфи борлигини билади.

Ҳарри Кейн "Тоттенхэм" билан 2024 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини узайтирмоқчи эмас, деб хабар берди "The Telegraph". Клуб президенти Дэниэл Леви 29 ёшли тўпурарни сотиш ҳақида аллақачон ўйлаши керак. Бу кейинги ёзда содир бўлиши аниқ.

Бироқ Леви қулай вазиятда бўлмаса-да, агар унга АПЛ клублари мурожаат қилса, Кейн трансфери учун камида 100 миллион евро талаб қилади. Англиядан бошқа мамлакат клублари учун эса нарх пастроқ бўлади. Кейнга "Бавария" асосий даъвогар бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›