"Тоттенхэм" "Барселона"га ўз ўйинчисининг нархини маълум қилди

Alisher
28 мар 2020, 11:50
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячи Танги Ндомбеле билан хайрлашишга тайёр.

"Шпорлар" франциялик футболчи учун камида 65 миллион еврони қўлга киритишни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ндомбеле учун бош даъвогар Каталониянинг "Барселона" клуби ҳисобланади.

"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти Артуро Видаль ва Артур Мелоларнинг кетиши мумкинлиги сабаб сифатли хавбек қидиришмоқда.

"Тоттенхэм" 2019 йилнинг июлида Ндомбеле учун "Лион"га 60 миллион евро тўлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›