UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  0 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  4 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  2 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  3 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  7 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  3 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3

Тошкентга футзалчини ҳам олиб келган Қирғизистон машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Тошкентга футзалчини ҳам олиб келган Қирғизистон машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Қирғизистон
Кеча Қирғизистон миллий терма жамоаси "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда машғулот ўтказди.

Александр Крестинин бошчилигидаги қўшниларимизнинг кечки машғулотини кузатиб бордик. Қизиғи, Қирғизистон таркибида футзал бўйича Қирғизистон терма жамоаси ва "Ерем" клуби аъзоси ҳисобланган Мақсадбек Алимов ҳам Тошкентга келган. Ундан ҳам қизиғи, ушбу ўйинчи катта футболда "Олой" жамоасида тўп тепар экан.

Футзал ва футбол бўйича Қирғизистон терма жамоалари аъзоси Мақсадбек Алимов.

Футзалчи ва футболчи Мақсадбек Алимов. Эсингизда бўлса, мана шу йигит ўтган йил Тошкентда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига 39 дақиқада ҳисобни қичқартирувчи голни оёғининг ташқи қисми билан чиройли тарзда киритган эди. Ўшанда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Александр Крестинин машғулотни бошлашдан олдин ўйинчиларга икки оғиз гапириб ўтди.

Қирғизистон терма жамоасининг машғулоти кўтаринки кайфиятда ўтди.


Қирғизистон терма жамоасининг кечаги машғулотидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика