UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  21 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 0:1 (матнли трансляция)  138 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1

Тошкентдаги мусобақа, Отабек Валижонов ва Сирожиддин Раҳматуллаевни таниши ва футболдаги пул ҳақида. Бангладешлик ҳимоячи билан интервью Янгиликлар

Тошкентдаги мусобақа, Отабек Валижонов ва Сирожиддин Раҳматуллаевни таниши ва футболдаги пул ҳақида. Бангладешлик ҳимоячи билан интервью

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасида Тимур Кападзе шогирдлари иккинчи турда Бангладешни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Дарҳақиқат майдонда шу куни икки мамалакат футболидаги даража яққол ифодасини топди. Футболчиларнинг маҳорати ва техникаси борасида ҳам бизнинг йигитлар рақибдан устун эканликларини кўрсатишди. Якунда бу ҳисобда ҳам акст этди, 6:0. Ушбу учрашувдан сўнг Бангладеш олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Раҳмат Миани суҳбатга чорладик. Одатда бирор халқаро учрашувда рақиб жамоа аъзосининг фикрлари доим қизиқ чиқади, ундан футболимиз ҳақида ҳам сўраб олиш имкони бўлади. 

- Саралаш баҳслари дастлаб Қувайт мамлакатида ўтиши кўзда тутилганди. Лекин якунда мезбонлик Ўзбекистонга берилди. Мослашиш ва мусобақа ҳақида фикрларингизни билдирсангиз...

- Мусобақада рақобат яхши. Муҳит ҳам ёмон эмас. Гарчи Тошкентда совуқ ҳаво ҳукмронлик қилаётган бўлсада, мослашиб олдик. Турнир Қувайтда ўтганида яхши бўлар эди. Чунки биз иссиқ иқлимга мослашганмиз. Умуман олганда ҳаммаси кўнгилдагидек. 

- Ўзбекистон билан ўйинда даража, маҳоратдан ташқари яна қандай фарқлар асосий планга чиқди?

- Ҳа, бир нечта аниқ фарқлар кўзга ташланди. Бизда 8-9 ёшдаги болалар тўпни яхши тўхтатишни ва алдаб ўтишни билишмайди. Шунда муаммолар бор. Ўзбекистонда яхши клублар бор, академияларга эга. Ўйлайманки бизда ҳам келажакда яхши футболчилар етишиб чиқади. Бизнинг мамлакатимиз ўзгармоқда, ривожланиш босқичида. Ички чемпионатимиз олдингига қараганда курашчанроқ. 

- Тошкентда ўтаётган турнирдаги ташкилотчилик, яратиб берилган шароитлар борасида фикрингиз қандай?

- Ташкилотчилик жуда яхши. Қолган нарсалар эса расмиятчилик. Шу боис ортиқча тўхталмоқчи эмасман. 

- Биламизки, Бангладеш чемпионатида бир неча нафар ўзбекистонлик футболчилар тўп тепади. Уларнинг қай бирларини танийсиз?

- Ҳа, бу ҳақида биламан. Масалан Сирожиддин Раҳматуллаев, Отабек Валижонов. Улар яхши савиядаги футболчилар. Сирожиддин билан ўтган мавсумда бирга ўйнадик. У мени жамоада аскар, деб чақирарди (кулади). 

- Савия ҳақида гапирдингиз. Бангладеш чемпионатининг савияси Ўзбекистонникидан юқори эмас. Лекин сўнгги йилларда катта пуллар эвазига хорижлик футболчиларни қизиқтира оляпти. Кучли мураббийлар ҳам Бангладеш клубларида фаолият олиб борди. Белгиялик Пол Пот, Реза Паркаш ва ҳоказо. Демак бугунги кунга келиб катта пул савияни ҳам ортда қолдиряпти...

- Аслида футболда пул муҳим ҳисобланади. Бангладешда юқори маош ҳисобига кўплаб яхши футболчиларни таклиф қилишмоқда. Бизнинг лигамизга кучли футболчилар келса, маҳаллий ўийнчилар ҳам ўсишга эришади. 

- Ўзбекистон сафида Бангладешга муаммо туғдирган футболчи ким бўлди?

- Менимча олтинчи рақамдаги (Тимур Мамасидиқов) футболчини айта оламан. Ҳақиқатдан ҳам майдонда анча фаол ҳаракат қилди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика