UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  19 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  5 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Тошкентда "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси" конференцияси бўлиб ўтади Янгиликлар

Тошкентда "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси" конференцияси бўлиб ўтади

2017 йилнинг 7 сентябрида, Radisson BLU Hotel Tashkent меҳмонҳонасида "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси" конференцияси бўлиб ўтади.

Конференцияда 2017 йилнинг 10 августида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3196 рақамли "Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида"ги қарори муҳокама қилинади. Конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Россиядаги турли спорт ташкилотлари спикерлари таклиф этилган.

Конференцияда спорт клублари, ташкилотлари раҳбарлари, спорт жамоатчилиги вакиллари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этади.

Конференция спикерлари:

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев - Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг матбуот-хизмати раҳбари.

Комил Зиядуллаев - Ўзбек давлат жисмоний тарбия институтининг "Спорт менежменти ва иқтисодиёти" кафедраси раҳбари.

Алишер Аминов - "Ҳуқуқий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш халқаро фонди" вице-президенти.

Владимир Леонченко - Россиядаги "Росич" спорт клубининг бош ва ижрочи директори, FIFPro (футболчиларнинг жаҳон касаба уюшмаси) техник қўмитаси аъзоси, ижрочи директор, футболчилар ва мураббийларнинг профессионал иттифоқи кенгаши раиси.


Конференция соат 09:00да бошланади. Спорт журналистлари таклиф этилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика