

Фестивални ўтказишдан асосий мақсад болалар спортини ривожлантириш, ёшларда футболга бўлган қизиқишни уйғотиш ҳамда соғлом турмуш тарзини илгари суришдан иборат бўлди.
Ўзбекистон футбол Федерациясидаги сунъий қопламали майдонда ўтказилган мусобақаларда Тошкент шаҳрининг барча туманларидан 10 ёшгача бўлган 200 нафардан ортиқ қизлар иштирок этди.




