UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  11 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  8 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  34

Тошкентда катта хоккей. "Ҳумо" иштирокидаги ўйинларга боришингиз учун 7 та сабаб Янгиликлар

Тошкентда катта хоккей. "Ҳумо" иштирокидаги ўйинларга боришингиз учун 7 та сабаб

Теглар :  ҲумоҲумо Арена
Эртага, 7 октябрь куни Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ВХЛ доирасида навбатдаги уй учрашувини ўтказади.

Жамоамиз учун мавсумдаги ўнинчи ўйинда Россиянинг "Ермак" (Ангарск) жамоаси рақиблик қилади. Бўлажак учрашувда хоккейчиларимиз учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Уй ўйинлари сериясидаги иккита кучли жамоага қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг "Ҳумо"га 7 октябрда мухлислар қўллаб-қувватлови яхшигина ёрдам беради. 

Биз бугун "Ҳумо" иштирокидаги ўйинга боришингиз учун бир нечта сабабни келтириб ўтмоқчимиз. 

1. Катта хоккей ва кескин курашлар

Олий хоккей лигаси (ВХЛ) Россияда нуфузи жиҳатдан КХЛдан кейин иккинчи даражадаги лига ҳисобланади. "Ҳумо" янги мавсумни айнан ушбу савиядаги лигада ўтказмоқда. Лигада Россиядан ташқари Хитой ва Қозоғистондан ҳам клублар кураш олиб боришмоқда. Бу йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳам мазкур лигадан ўрин олди. Ҳақиқий хоккейни томоша қилинг ва кескин курашлардан завқланинг.


2. "Ҳумо" сафида "Ермак"ка қарши ўйнайдиган юлдузлар

"Ҳумо" ВХЛга қўшилганидан сўнг ўз таркибини юлдузлар билан тўлдириб олди. Аммо, ҳозирда жамоанинг бир неча етакчилари жароҳат олган. Шундай бўлсада, эртага "Ермак"ка қарши ўйинда биз жамоа сафида бир неча юлдузларнинг ҳаракатини бевосита аренадан кузатиб борамиз.

Улар: 

38-рақам: Евгений Григоренко ("Металлург-Магнитогорск" клуби тарбияланувчиси, "Гагарин кубоги" соҳиби)

42-рақам: Павел Здунов (Ўз вақтида КХЛда мавсум кашфиёти деб топилган)

17-рақам: Артём Воронин (Россия терма жамоаси сафида ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, 9 йил давомида Москванинг "Спартак" жамоаси шарафини ҳимоя қилган, мухлислар орасида "Легенда № 17" лақаби билан танилган)



3. "Ҳумо Арена"

Шу йил март ойида фойдаланишга топширилган замонавий иншоот Россиядан ташриф буюрган мураббий ва хоккейчиларни ҳам лол қолдирмоқда. Агар ҳали "Ҳумо Арена"га бормаган бўлсангиз...


Қизиқарли мақоланинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > Тошкентда катта хоккей. "Ҳумо" иштирокидаги ўйинларга боришингиз учун 7 та сабаб

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика