UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  14 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  64 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3

Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ОФК семинари ўтказилмоқда Янгиликлар

Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ОФК семинари ўтказилмоқда

Теглар :  СеминарТошкент
Тошкентда футбол жамоаларининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлари учун Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамкорлигида Level 1 лицензияси учун ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Бу жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ташкил қилинган Ўзбекистондаги илк ўқув-курслари ҳисобланади. Ушбу семинарда Олий Лиганинг 14 клубидан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар иштирок этмоқда.

7 марта куни старт олган ўқув-семинарлар жараёни 11 март кунигача давом этади. Машғулотлар ОФК инструктори, эронлик Ғуломризо Жаҳоний томонидан олиб борилмоқда. Унга Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник директори Шавкат Имомов ёрдам бермоқда.

Имомов семинарларнинг очилиш маросимида бу ўқув-курсларининг аҳамияти ҳақида тўхталар экан: “Жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассислар учун ОФК семинари Ўзбекистонда илк бор ташкил этилмоқда. Аввалроқ дарвозабонлар мураббийлари учун ҳам худди шундай, Level 1 даражаси учун семинар ўтказилган эди. Бу семинарлар ташкил этилишининг асосий сабаби — келаси йилдан ОФК мусобақаларида иштирок этадиган ҳар бир жамоалар мураббийлар штабининг ҳар бир аъзосига ўз йўналиши бўйича махсус сертификатларга эга бўлиш талаби қўйилади. Худди шунингдек, бу талаб ЎзПФЛ регламентига ҳам киритилиши кўзда тутилмоқда”, — дея тушунтирди.

Семинарнинг назарий машғулотлари “Рамада” меҳмонхонаси мажлислар залида ўтказилаётган бўлса, амалий машғулотлар Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика