UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  1 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  11 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  13 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  5 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  9 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  18

Тошкент ва Наманганда болалар ўртасида супер турнир бўлиб ўтади Янгиликлар

Тошкент ва Наманганда болалар ўртасида супер турнир бўлиб ўтади

Мана 5 йилдирки, сайтимиз томонидан болалар футболи ўртасида турли ёш тоифаларида мусобақалар ўтказиб келинаяпти.

Мазкур мусобақалар Одил Аҳмедов академияси ва Championat.asia сайти томонидан ташкил қилинади. Улар "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" футбол клублари, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси, Тошкент ва Наманган вилояти футбол Ассоциациялари ва "Спорт ТВ" билан ҳамкорлик қиладилар. 

Бу сафар мусобақа географияси кенгаяди. 2004 ва 2006 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги "Мустақиллик Кубоги"га Наманган вилояти мезбонлик қилади. Унда Одил Аҳмедов академияси ва Водий жамоалари чемпионлик учун кураш олиб борадилар.

2004 ва 2006 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги мусобақа Наманган шаҳри ва Тўрақўрғон туманида бўлиб ўтади. 

Мусобақа 27-30 август кунлари ташкил қилинади. 2004 йиллар жамоасида Одил Аҳмедов академияси, "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Андижон" ФК жамоалари чемпионлик учун кураш олиб борадилар.

2006 йилларда эса 8та жамоа: Одил Аҳмедов Академияси, Одил Аҳмедов Академияси-1, "Нефтчи", "Навбаҳор", "Андижон" ФК, Наманган, Фарғона, Андижон футбол академиялари.


ҲАР БИР ЁШ ТОИФАДА ҒОЛИБЛИКНИ ҚЎЛГА КИРИТГАН МУРАББИЙЛАРГА, "SPORT TRAVEL" КОМПАНИЯСИ ТОМОНИДАН ДЕКАБРЬ ОЙИДА ЧИМЁН ДАМ ОЛИШ МАСКАНИГА 2 КИШИЛИК, ЖАМИ 8ТА ЧИПТА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ.


2007 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги "Мустақиллик Кубоги-2019" мусобақасининг иштирокчилари рўйхати.

1. Косонсой

2. “Навбаҳор”

3. Андижон Академия

4. "Қайрат" (Қозоғистон)

5. “Бунёдкор”

6. “Локомотив”

7. Тошкент Академия

8. “Одил Жуниор”

9. Самарқанд

10. “Эден Спорт”

11. РУОР

12. “Локомотив БФК Қўқон”

13. "Пахтакор"

14. "Сергели"

15. “Локомотив Бойсун”

16. "Спартак-К" 


2007 йиллар. Қуръа ташлаш маросимида жамоалар қуйидагича саватчалардан ўрин оладилар.

1 саватча: “Одил Жуниор”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, "Спартак-К". 

2 саватча: “Локомотив”, “Эден Спорт”, Тошкент академия, “Шахтёр”.

3 саватча: Косонсой, Андижон Академия, Самарқанд, “Навбаҳор”.

4 саватча:  “Локомотив БФК”, “Сергели”, РУОР, “Локомотив Бойсун”.

2008 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасида бўлиб ўтадиган "Мустақиллик Кубоги - 2019" иштирокчилари рўйхати. 

1. Одил Жуниор

2. Одил Жуниор 2009

3. Пахтакор

4. Самарқанд

5. "Локомотив"

6. "Бунёдкор"

7. "Дўстлик Марғилон"

8. Тўрақўрғон

9. "Чиғатой"

10. Бунёдкор 09

11. Спартак

12. "Навбаҳор"

13. "Насаф"

14. "Нефтчи"

15. "Шахтёр" (Қозоғистон)

16. "Қайрат" (Қозоғистон)


2008 йиллар. Қуръа ташлаш маросимида жамоалар қуйидагича саватчалардан ўрин оладилар.

1 саватча: “Одил Жуниор”, “Қайрат”, “Бунёдкор”, “Локомотив”.

2 саватча: “Спартак”, "Чиғатой", “Шахтёр”, "Пахтакор".

3 саватча: "Дўстлик", Тошкент академия, "Насаф", "Нефтчи".

4 саватча: "Одил Жуниор-09", "Бунёдкор-09", "Тўрақўрғон", "Самарқанд".

"Болалар ўртасида ўтказиб келаётган мусобақаларимиз йил сайин кенгайиб бораяпти. Бу йил 2008 йилларда таваллуд топган жамоалар турнирига Марказий Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган "Қайрат-2008" ёш тоифасини келиши бизни қувонтирди. Ҳозирда улар Тошкент сафари бўйича йиғилиш ўтказишлари керак. "Қайрат"нинг айнан шу ёш тоифаси, ўз академияси тарихидаги энг кучлиси ҳисобланади. Улар 7-8 ёшидан Қозоғистон бўйича саралаб олинган болалар. Бу сафарги мусобақанинг 2та ёш тоифасидаги ўйинларга Наманган мезбонлик қилади. Бу, Наманганда очаётган академиямизнинг илк мусобақаси саналади. Режамизга кўра, Аҳмедов билан Тўрақўрғонда водий футбол академиясини яратиш. Ундан ташқари, водий футбол лигасини тузиш ҳам асосий мақсадимиз. Энг катта режамиз Марказий Осиё болалар футбол ассоциациясини тузиш. Бу лойиҳада 9-18 ёшгача бўлган Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон жамоаларини бирлаштириб, хориждан кучли жамоаларни чақирамиз. Биринчи мусобақамиз ноябрь ойида Хўжандда бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 2009 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги турнирга, айнан шу ёшда Россиянинг энг кучли жамоаси бўлган "Локомотив"га таклифнома юборганмиз. Агар улар ижобий жавоб берсалар, кузги таътилда яхши савиядаги мусобақани ташкил қиламиз, - дейди лойиҳа раҳбари Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика