UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  0 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  9 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:0 (матнли трансляция)  40 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Тошкент шаҳар футбол Ассоциацияси Тошкент бўйича тўлиқ ахборот тўплайди Янгиликлар

Тошкент шаҳар футбол Ассоциацияси Тошкент бўйича тўлиқ ахборот тўплайди

Кеча Тошкент шаҳар футбол ассоциациясининг турли ёш тоифалари бўйича терма жамоаларни шакллантирганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Эндиги навбат Тошкент шаҳрини зимдан ўрганишга келган кўринади. Бу ҳақда ташкилотнинг телеграмдаги расмий канали хабар беради.


Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5887-сонли фармони асосида пойтахтдаги барча Спорт мактаблари (ИБЎСМ, БЎСМ, БЎФМ, Олий маҳорат мактаби), шахсий клублар, давлат клубларини ўрганиб чиқади.


Катта эътибор спорт мактабларига қаратилади ва энди уларнинг иш сифатини ошириш борасида махсус лойиҳа ишлаб чиқилади.


Ўрганиш натижаси Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Президенти Абдусалом Азизов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, ЎФА Вице-президенти ҳамда Спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тақдим қилинади.


Камчиликлар таҳлил қилиниб, 2020 йил сентябрь ойидан Тошкент шаҳар футбол ассоциациясининг янги кўринишдаги иш услубига ўтилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика