Тошкент Архитектура ва қурилиш институти битирувчиси Андижон учун замонавий стадион лойиҳасини чизди (фото)
Aslanov Jasurbek
2 мар 2015, 11:54
Тошкент Архитектура ва қурилиш институти битирувчиси Элдорбек Сидиқов Андижон шаҳри учун сиғими 55 минг ўринлик замонавий стадион лойиҳасини чизди.
Бу ҳақда ёш архитекторнинг ўзи "Daryo"га маълум қилди. Элдорбекнинг сўзларига кўра, у Тошкент Архитектура ва қурилиш институтининг архитектура йўналишини яқинда тугатган ва ушбу лойиҳани битирув ҳимояси иши учун чизган.