

21 ёшли испаниялик футболчи каталонияликлар сафида 19-рақам остида ўйнайди.
Ўйинчининг дебюти "Реал"га қарши Суперкубок ярим финал ўйинида ўтказилиши мумкин. Баҳс бугун бўлиб ўтади.
"Барселона" Ферран Торресни 28 декабрда "Ман Сити"дан 55 млн еврога харид қилган эди. 21 ёшли испан "кўк-анорранглилар" билан 2026/27 йилги мавсумга қадар шартнома имзолади.



