"Торино" футболчиси "Реал" эътиборига тушди

Omonjon To`xtamirzayev
19 апр 2023, 10:51
"Реал" "Торино" ярим ҳимоячиси Самуэле Риччи хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Қаймоқранглилар" устози Карло Анчелотти 21 ёшли ўйинчини ўз жамоасида кўришни истайди. Эҳтимолий трансфер нархи 20-25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадрид клуби "Челси"нинг бир йўла 4 футболчисини Мадридга олиб келмоқчилиги айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›