UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  0 19:15Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8

"Тўқнашув": Қосимовни мағлуб этган Беғамовга энди янги рақиб топилди - Хайрулла Холиқов Янгиликлар

"Тўқнашув": Қосимовни мағлуб этган Беғамовга энди янги рақиб топилди - Хайрулла Холиқов

Хабарингиз бор, сайтимизда янги "Тўқнашув" номли рукн бошлаган.

Мазкур рукн орқали мухлислар "Дизайн"нинг декабр ойида қўядиган концертига чипта ютиб олишлари мумкин. Викторина шарти ҳақида сал пастроқда танишасиз.

"Тўқнашув"да футболчи, мураббий ёки журналистлар ўзаро виртуаль баҳс бойлашади. Ютқазган тараф, ютган томоннинг бир илтимоси ва викторинада ғолиб чиқадиган мухлис учун чипта тақдим этади.

Бу галги рукннинг мавзуси - Европа Чемпионлар Лигаси.

Қоидага кўра, икки иштирокчи ЕЧЛда ўйнаётган исталган лигани танлайди. Биринчи иштирокчи танлаган лига ва иккинчи тараф олган лига жамоаларининг ушбу турда жамлаган очколари ҳисобланади. Қайси тараф, яъни лига жамоалари кўпроқ очко жамғарса, ўша томон ғолиб бўлади.

"Тўқнашув" рукнининг бу галги қарама-қаршилигида сайтимиз ходимлари Шаҳбоз Беғамов ва Хайрулла Холиқов ўзаро баҳслашишади.

Ўтган галги, яъни биринчи "Тўқнашув"да Шаҳбоз Беғамов Толибжон Қосимовдан устун келганди. Шаҳбоз Беғамов танлаган Бундеслига жамоалари АПЛ клубларидан кўпроқ очко йиғишганди.

Бу гал ҳам Беғамов яна ўзи кўпроқ биладиган ва ишонадиган Бундеслигани танлади. Хайрула Холиқов эса Ла Лига жамоаларига жуда ишониб юбормоқда.


"Тўқнашув"

2-сон

ЕЧЛ, 3-тур

Шаҳбоз Беғамов (Бундеслига) - Хайрулла Холиқов (Ла Лига)


Ўйинлар жадвали:

23 октябрь
АЕК - "Бавария" (22:00)
"Янг Бойз" - "Валенсия" (22:00)
"Реал" - "Виктория Пльзен" (00:00)
"Хоффенхайм" - "Лион" (00:00)


24 окятбрь
"Барселона" - "Интер" (00:00)
"Галатасарой" - "Шальке" (00:00)
"Боруссия" - "Атлетико" (00:00)
"Наполи" - "Ливерпуль" (00:00)


Шаҳбоз Беғамов: "Толибжон Қосимовга салом йўлламоқчиман! Менимча, буёғига "Тўқнашув"да энди Толибжон Қосимовни кўрмасак керак, ўйнамайди бошқа :-).

Хайрулла ака доим Испания жамоаларига ишонган ва бу ишончни улар деярли оқлаб келишмоқда. Лекин, бу йили уларни ҳолатини барча кўриб турибди. Тўғри, бу турда испанлар учун рақиблар жуда осон. Аммо кўп нарса Дортмундда бўладиган баҳсда ҳал этилади. Айнан ўша ўйин тарози палласини мен томонга ўзгартириб юбориши мумкин. Муҳими, ушбу баҳсда ютқазган томон ўз ваъдасига вафо қилса бўлгани. Қолганини ўйинлар кўрсатиб беради".


Хайрулла Холиқов: "Нима учун Испания Ла Лигасини танладим? Биринчидан, испан клубларидан "Барселона"га мухлислик қиламан. Иккинчидан, ва ниҳоят "Реал"дан ғалаба кутяпман. Учинчидан, мен учун Ла Лига Германия Бундеслигасидан анча қизиқ ва кучли. Шу боис испан клублари ЕЧЛ бу турида немис жамоаларига нисбатан кўп очко жамғаришади деб ўйлайман. Бугун ва эртага бўлиб ўтадиган ўйинларда "Барселона" ўз майдонида "Интер"ни, "Реал" ҳам ўз уйида "Виктория" клубини мағлуб этишини тахмин қилиш қийин эмас. Шунингдек, "Атлетико" Германиядан бир очко билан қайтса керак (балки ютиши ҳам мумкин), қолаверса "Валенсия" ҳам "Янг Бойз" билан ўйинда мағлуб бўлмайди".


Викторина шартига кўра, Суперлиганинг бугунги кун ўйинларининг илк голига ким муаллифлик қилишини топган ДАСТЛАБКИ мухлисга (юзер) "Дизайн" концертига чипта тақдим этилади. Чиптани ютқазган иштирокчи мухлисларга харид қилиб беради.

Бир юзер фақатгина бир маротаба изоҳ қолдириши мумкин. Унинг қайта ёзган ёки бошқача вариантда ёзган жавоблари ҳисобланмайди!

23 октябрь, сешанба
18:00 - “НАСАФ” – “СЎҒДИЁНА”
18:00 -“ҚИЗИЛҚУМ” – АГМК
18:00 -“ЛОКОМОТИВ” – “НАВБАҲОР”

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика