UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  0 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  2 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  11 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  10 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1

Тўп қўлга текканда қоида бузиладими? Барча учун энг оддий қўлланма Янгиликлар

Тўп қўлга текканда қоида бузиладими? Барча учун энг оддий қўлланма

Ҳамма тушуниб олиши аниқ.

2019 йилнинг августигача қўл билан ўйинни аниқлаш бироз тушунарсиз бўлган: Ҳакам футболчининг тўпга атайин ёки тасодифан текканига баҳо берарди. IFAB (футбол қоидаларини ишлаб чиқувчи ташкилот)нинг янги талқинида ҳаммаси соддалаштирилиши керак эди, аммо аксинча бўлди.


Янги қоидалар пайдо бўлганидан бир неча ҳафта ўтиб жиддий савол пайдо бўлди. АПЛ ҳакамлари "Сити" форварди Габриэл Жезуснинг "Тоттенхэм"га урган голини ҳисоблашмади. Ўша вазиятда тўп Эмерик Лапортнинг қўлига тегиб, бразилияликка тушиб қолганди.


"Бундай вазиятда қўлни қандай олиб қолиш мумкинлигини тушунмайман. Ўйиндан кейин менга айтишларича, агар тўп ҳудди шундай услубда рақиб ҳимоячисига тегса, пенальти берилмас эмиш. Ҳужумдаги футболчида эса қоида бузилар экан. Бу муаммони ўрганиб чиқиш керак" - дея эътироз билдирганди Кевин де Брюйне.


Де Брюйне ҳақ - энди қоидалар ҳимоячилар ва ҳужумчилар учун алоҳида ҳисобланади.


Қандай?


Қўл билан ўйин қоидабузарлик эканини англатувчи учта қоида:


1. Агар футболчи тўп қўлга текканидан сўнг гол урса ёки голли пас берса хуштак чалинади. Бу ерда ҳеч қандай истисно бўлмайди. Тўп ҳужум қилаётган жамоа футболчисининг қўлига ҳар қандай ҳолатда тегса қоида бузилади. Хатто футболчи қўлини танасига бирлаштириб олганда ҳам. Ҳимояланаётган жамоада эса бундай эмас.

2. Қўл елкадан баландга кўтарилса ва тўп унга тегса - бу қоидабузарлик.

3. Футболчи қўли ёрдамида танасининг ҳудудини катталаштирса - бу қоидабузарлик. (сўнгги икки қоида ҳаммага таалуқли (ҳимоядаги жамоага ҳам).


Учинчи пункт тушунарсиз, аммо Да Винчи сурати ҳаммасига аниқлик киритади


Қўл қачон "тана ҳудудини катталаштиради" ва қачон бундай эмаслигини тушуниб олиш ҳақиқатдан ҳам осон эмас. IFAB техник директори ушбу сўз қандай тушуниш кераклигини айтиб берди.


"Тананинг ўз шакли бор. Агар қўллар ушбу шаклнинг ташқарисида бўлса, демак, тана ҳудуди катталашган ҳисобланади".


Яна бироз тушунарсиз. Ҳозирча бу қоида бўйича италиялик ҳакамлар раҳбари Никола Риццоли тузукроқ маълумот берди. У Леонардо Да Винчининг одам чизмасини олдида, ҳаммасини содда қилиб тушунтирди. Қўлланма қуйидагича:


Қизил ҳудуд. Кўллар елка ва ундан тепароқ баландликда кўтарилса қоида бузилади.


Агар футболчи тўпни ўзига бўйсундира олмагандан сўнг тўп қўлга тегса, ҳакам хуштак чалмайди.


Кўк ҳудуд. Тўп тезлиги, тўпгача бўлган масофа, қўл ҳаракатининг табиийлиги, тана ҳолати (қўллар тана ҳудудини нотабиий йўл билан катталаштирмаслиги керак) ҳисобга олинади.


Яшил ҳудуд. Қўлнинг табиий ҳолати. Қоидабузарлик эмас.


Лекин тўп яшил ҳудудда қўлга тегиб, ҳужум қилаётган жамоа гол урса, у ҳисобга олинмайди. Ҳимояда эса аксинча, ҳакам хуштак чалмай, ўйинни давом эттиради.


Натижада қоидалар ҳақиқатдан ҳам қийинлашди, аммо унинг критериялари аниқроқ бўлди. Бу қўлланмани сақлаб қўйинг, у ҳали кўп ас қотади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика