Топ-клублар эътиборидаги Мэддисон "Лестер" билан шартномасини узайтиради?!

Alisher
4 фев 2020, 11:10
"Лестер" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон "тулкилар" билан янги шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ўйинчисига "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқаётган эди, бундан ташқари Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам футболчига бефарқ эмас эди.

"Лестер" футболчининг маошини кескин тарзда кўтармоқчи. Мэддисон ҳозирда ҳафтасига 55 минг фунт маош олади.

23 ёшли футболчи "Лестер"га 2018 йилда "Норвич"дан ўтган эди. У 2019 йилдан Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›