Тома Лемар: "Атлетико"га ўтишга Гризманн ва Эрнандес кўндирди"
29 авг 2018 15:21
Янгиликлар
Тома Лемар: "Атлетико"га ўтишга Гризманн ва Эрнандес кўндирди"
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Тома Лемарнинг сўзларига кўра, Мадрид клуби у учун "Монако"га тўлаган 70 млн евро футболчига босим ўтказмаяпти.
"Трансфер нархи - шунчаки рақам. Бу менга таъсир қилмайди. Вазифам - майдонда бор кучимни ишга солиш ва бошқа нарсаларга эътибор бермаслик. Фақат шу йўл билан муваффақиятга эришиш мумкин.
"Атлетико"га ўтишга Антуан Гризманн ва Люка Эрнандес кўндирди. Улар бу ерни ўсиш учун идеал жой деб айтишди.
Клуб ҳақиқатдан ҳам мен билан шартнома тузмоқчи эди. Тўғри қарор қабул қилганимга ишонаман" - дейди Лемар.
Фикрлар