UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  17 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  36 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Янгиликлар

Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Теглар :  Токио-2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимизда олимпия ҳаракатини ривожлантириш, халқимиз ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, айниқса, ҳозирги мураккаб пандемия даврида юзага келган синов ва қийинчиликларга қарамасдан, эл-юртимиз олдидаги фарзандлик бурчига содиқ қолиб, азму шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этгани, Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижаларга эришгани, Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини ошириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғулари руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун:


1. Қуйидагилар мукофотлансин:

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси


«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан

Джураев Акбар Хуснидилла ўғли    -    Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Рашитов Улуғбек Исматуллаевич    -    Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан

Абдурахмонов Бекзод Махамаджанович    -    Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Бобонов Давлат Ҳусниддин ўғли    -    Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

Абдурахманов Музаффар Махамаджонович    -    Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

Кабинов Истам Ашурович    -    Бухоро вилояти Когон шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бокс бўйича мураббийси

Қиличев Фарруҳ Комилович    -    Тошкент вилояти Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати бокс бўлими бош мураббийси

Қобулов Нурали Ўктамович    -    Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

Мирзаджанов Фарход Мирхамитович    -    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси оғир атлетика бўйича мураббийси

Расулов Элшод Юнусович    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

Хан Павел Афанасьевич    -    Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

Чусовитина Оксана Александровна    -    Гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси


I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Зоиров Шахобидин Шокирович    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Қиличев Тўлкин Махмурович    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси 

Махмудов Шахрилло Шарипович    -    Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси


«Дўстлик» ордени билан

Камилов Азизжон Якубжанович     -    Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси

Назлимов Владимир Аливерович    -    Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

Полатов Сакен Джетибаевич    -    Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари

Сайидов Рамзиддин Бешимович    -    Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

Ташматов Шерзод Рихсибаевич    -    Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раиси


«Жасорат» медали билан

Дайибекова Зайнаб Казбековна    -    Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Мирзахалилов Миразизбек Мирзакарим ўғли    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси 

Рахимова Турсуной Фарход қизи    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси


«Келажак бунёдкори» медали билан

Абдурахимов Расулжон Шухрат ўғли    -    Гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Воронина Екатерина Александровна    -    Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Зокирова Нилуфар Обиджон қизи    -    Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Келдиёрова Диёра Бахтиёр қизи    -    Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Қодирова Райҳона Юсуф қизи    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Набиева Муаттар Абдуллажон қизи    -    Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Рафалович Никита Игоревич    -    Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Рахматова Дилноза Бакир қизи    -    Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Садуллаева Сафина Эркиновна    -    Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Тохирова Муҳтасар Жаҳонгир қизи    -    Ўқ отиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси


«Шуҳрат» медали билан

Алимова Дилрабо Ахмаджоновна    -    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканали «Ижтимоий-ҳуқуқий ва спорт дастурлари» муҳарририяти спорт бўлими мудири

Каюмов Азиз Илхамович    -    Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шифокори

Мирзадияров Рустам Исламович    -    Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийси

Муслимов Обиддин     -    Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мануал терапия бўйича мутахассиси

Расулов Комилжон Куддусович    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шифокори

Эргашев Адхамжон Абдуллажон ўғли    -    Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Юлчиев Суннатулла Туйчибаевич    -    Республика спорт тиббиёти илмий амалий маркази спорт тиббиёти бўлими шифокори 

Юнусов Масъуджон Алимджонович    -    Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош шифокори


2. Вазирлар Маҳкамаси Олимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийларга белгиланган тартибда иловага мувофиқ пул мукофоти берилишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш.Мирзиёев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика