UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 2:1 (матнли трансляция)  11 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  8 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1

Токио-2020. Осиё жамоалари иккинчи турга тайёргарликни давом эттирмоқда Янгиликлар

Токио-2020. Осиё жамоалари иккинчи турга тайёргарликни давом эттирмоқда

Эртага, 25 июль куни Токио Олимпиадасининг футбол бўйича гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Осиёдан тўртта жамоа қатнашмоқда: Япония (мезбон), Жанубий Корея (U-23 Осиё чемпионати чемпиони), Саудия Арабистони (U-23 Осиё чемпионати финалчиси) ҳамда Австралия (U-23 Осиё чемпионати учинчи ўрин соҳиби). 

Дастлабки турда Осиёнинг икки жамоаси - Япония ва Австралия ғалаба қозониб, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони мағлубиятга учради. Мезбон японларга моҳир ярим ҳимоячи Такефуса Кубо ғалаба келтирди. Саудия Арабистони сафида Салим Ал Довсари чиройли гол урган бўлишига қарамай, дуранг натижани сақлаб қола олмади. 

22.07.2021. 1-тур. Япония - ЖАР 1:0

Гол: Такефуса Кубо, 71.


22.07.2021. 1-тур. Янги Зеландия - Жанубий Корея 1:0

Гол: Крис Вуд, 70.


22.07.2021. 1-тур. Аргентина - Австралия 0:2

Голлар: Лачлан Уэльс, 14. Марко Тилио, 80. 


22.07.2021. 1-тур. Кот-Д'Ивуар - Саудия Арабистони 2:1

Гол: Салим Ал Довсари, 44.


Эртага бўлиб ўтадиган иккинчи тур ўйинлари:

25.07.2021. 16:00. Япония - Мексика (Мексика илк турда Францияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди)

25.07.2021. 16:00. Руминия - Жанубий Корея (Руминия илк турда Гондурасдан 1:0 ҳисобида устун келди)

25.07.2021. 15:30. Австралия - Испания (Испания илк турда Миср билан 0:0 ўйнади)

25.07.2021. 16:30. Саудия Арабистони - Германия (Германия илк турда Бразилияга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди)

Агар эртанги ўйинда ҳам Япония ва Австралия ғалаба қозонса, кейинги босқич масаласини ҳал қилади. Австралия билан Саудия Арабистони юта олмаган тақдирда жуда қийин вазиятга тушиб қолишади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика