

Тожикистон ва Туркманистон Футбол Федарациялари расмий саҳифалари орқали 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Аввалроқ ФИФА аллақачон Саудия вариантига розилик беригани ва бунинг эвазига 1 миллиард долларга эга бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, халқаро ташкилот Австралияга номзодини қўйиш масаласини ўйлаб кўриши учун муддат берган.



