UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  1 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  1 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   8 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  14 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  5 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  5 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1

"Тожикистон миллий терма жамоаси қайд этган натижадан бошим осмонга етди" — Даврон Эргашев Янгиликлар

"Тожикистон миллий терма жамоаси қайд этган натижадан бошим осмонга етди" — Даврон Эргашев

"Қалдирғочлар" сафидаги тўрт йиллик фаолиятидан сўнг тажрибали ҳимоячи Даврон Эргашев "Металлург" билан шартнома имзолади ва бекободликлар таркибида янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Клуб матбуот химзати Анталия йиғинидаги "Металлург"нинг биринчи голига муаллифлик қилган тожикистонлик легионер билан янги муҳит, Туркия  йиғини, 2024 йилги мавсум қуръаси тўғрисида суҳбатлашди.

- Даврон, аввало янги жамоага мослашиш жараёни қандай кечаётганлиги ҳақида гапириб берсангиз...

- Ўзбекистон Суперлигасидаги муҳит менга бегона эмас. "Бунёдкор"да ўйнаб юрганимдаёқ "Металлург"нинг аксарият ўйинчиларини танир, улар билан дўстона алоқаларни ўрнатиб бўлгандик. Шу маънода мен "Металлург"да ўзимни жуда эркин ҳис этяпман. Қолаверса, жамоа ўйинчилари, мураббийлар штаби, клуб раҳбарияти ҳамда маъмурияти мени жуда илиқ қарши олди. Бу ҳам янги жамоамга мослашиш жараёнини енгиллаштиряпти.

- Туркиядаги йиғин ҳақида нима дея оласиз?

- Суперлиганинг барча жамоалари бу йилги мавсумга жуда пухта ҳозирлик кўраяпти. Уларнинг барчаси хорижда йиғин ўтказишди ва бу жараён аксарият жамоаларда ҳозир ҳам давом этмоқда. Бу пайтда Ўзбекистонда кучли спарринг рақиб ҳамда талаблар даражасидаги сифатли майдонни топиш мушкул. Шу маънода "Металлург" раҳбариятининг Анталияда йиғин ўтказиш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Туркияга келганимизга ҳам бир ҳафтача бўлиб қолди. Ҳар куни икки маҳалдан машғулотлар олиб боряпмиз. Куннинг биринчи ярмида фитнес-залида жисмоний тайёргарликни кучайтиришга уринаётган бўлсак, кечки пайт "Нирвано Космополитано" футбол майдонларида тўп билан ишлаяпмиз. Жамоавий ўйинимизни шакллантириш, тактик ва техник амалиётлар борасида иш олиб бориляпти. Иккита назорат учрашувида майдонга тушишга ҳам улгурдик...



- Хориж йиғинидаги илк учрашувлардан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Туркияга келганимизнинг учинчи куни "Вардар"га қарши майдонга чиқдик. Тўғриси, ўйинимиз қовушмади. Эътироз барча чизиқлардаги футболчиларга нисбатан туғилди. Эртаси куни эса анча ўзимизга келиб олдик. Тўғри, "Черноморец"га қарши ўйинда ғалабани қўлдан бой бердик. Аммо ютуққа лойиқ ўйин кўрсатдик. Биринчи тайм ҳамда иккинчи бўлим аввалидаги вазиятлардан унумли фойдаланганимизда ғалаба қозонган бўлардик. Бироқ бу – футбол. Ҳамиша ҳам сиз ўйлагандек бўлиб чиқавермайди. Ҳисобни очиб олганимиздан сўнг бир зум диққат-эътиборни йўқотдик ва рақибнинг кетма-кет қақшатқич ҳужумларига дуч келдик. Оқибатда битта гол ўтказиб юбордик. Бу ўйинлар жамоамиз учун сабоқ бўлади.

- "Металлург"нинг хориж йиғинидаги биринчи голига муаллифлик қилдингиз. Кутганмидингиз?

- Ўзимга бўлган ишончим ошиши учун "Металлург" сафида тезроқ гол уришим зарур эди. Хайриятки, бу гол кўп куттирмади. "Черноморец"га қарши ўйинда стандарт вазиятда ҳужумга қўшилдим ва имкониятдан унумли фойдаландим. Мураббийлар жарима тўплари тепилаётганда, бурчакдан тўп ўйинга киритилаётганда ҳимоячиларни ҳужумга чорлашади. Мен "Бунёдкор"да ҳам стандарт вазиятларда гол урганман. Мана "Металлург"да ҳам жамоадошларим муваффақият қозонишимга кўмаклашишди. Умид қиламанки, чемпионат учрашувларида ҳам самарали ўйиним билан жамоамга фойдам тегади.

- Кеча 2024 йилги мавсум биринчи давраси ўйинлари тақвими расман тасдиқланди. Янги мавсумни 3 март санасида Тошкентда "Локомотив"га қарши ўтказарканмиз. Қуръа ҳақида фикрларингизни билмоқчи эдик...

- Янги мавсумга қуръа ташланган кундан эътиборан "Локомотив"га қарши тайёргарлик бошланган, десам муболаға бўлмайди. Ҳам руҳан, ҳам фикран "темирйўлчилар" билан биринчи тур учрашувини кутаяпмиз. Қолаверса, мавсум давомида барча рақиблар билан ўйнаймиз. Шу маънода мавсум аввалида қуръага кўра қайси рақибнинг тушиши шахсан мени ташвишга солгани йўқ. Биринчи даврада бизни қийнайдиган нарса бу деярли барча учрашувларни сафарда ўтказишимиздир. Уйда, ўз мухлисларинг қаршисида тўп тепиш барибир бошқача. Умид қиламизки, Олмалиқ шаҳридаги уй ўйинларимизда мухлисларимиз бизни ёлғизлатиб қўйишмайди. Биз эса садоқатли ишқибозларимизни хурсанд этиш йўлида қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

- Осиё Кубоги баҳсларида ватандошларингиз – Тожикистон терма жамоаси янги тарих яратишди...

- Тожикистон миллий терма жамоаси кўрсатган ўйин ва қайд этган натижасидан бошим осмонга етди. Ҳақиқатан ҳам миллий терма жамоамиз бошларидан баланд сакрашга муяссар бўлдилар. Бизда ҳамиша жамоавий руҳ баланд бўлган. Иштиёқ, ғалабага чанқоқлик эвазига ҳар қандай номдор жамоа билан тап тортмай курашиб келганмиз. Қатарда ўтган Осиё Кубогида ҳам бу анъанага содиқ қолдик. Жамоадошларим учун, тожикистонлик барча футбол мухлислари-ю, мутахассислари учун хурсандман. Кейинги мусобақаларда омадли юришларимиз бардавом бўлишини тилаб қолардим.

- Яна саноқли кунлардан сўнг старт оладиган Суперлига баҳсларига қайтсак. Бу йил ғолиблик йўлида қайси жамоаларнинг имкониятлари юқори деб ўйлайсиз? "Металлург" футбол клуби ўз олдига қандай мақсад ва вазифалар қўймоқда?

- Суперлигада жуда кўп жамоаларнинг савияси бир хил: чемпионлик йўлида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Насаф" сингари жамоалар кураш олиб боришади десам, янгилик айтмаган бўламан. Қолаверса, етакчи клубларга муносиб қаршилик кўрсата оладиган рақиблар ҳам оз эмас. Бекобод жамоаси ҳам узоқ йиллардан буён совриндор ўринларни эгаллаб келаётган жамоаларни уйида ҳам, сафар баҳсларида ҳам қийин аҳволга солиб келган. Мавсумга тайёргарлик арафасида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда клубимиз раҳбарияти жамоа олдига ҳужумкор футбол намойиш этиб, мухлисларни хурсанд этиш вазифасини юклади. "Металлург" кучлилар сафидаги қатнашуви даврида уч марта кучли бешликка кирган. Бу йилги мақсад ҳам етакчи жамоалар сафига кириш, ижобий натижалар билан мухлисларимиз олқишига сазовор бўлиш...

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
07 фев 00:59:07
Cr7_
Bunyodkor oxirida yaxshi ish qilmadi !
Pavyaskani o’g’li qatori bolaga berib quydi !
Uzi Chempionat tugashiga 7.8 tami 6 tami tur qolgan edi !
Shuncha yillar Bunyodkor sharafini munosib himoya qilib uynab berdi , Shuncha mehnatlariga Hurmat bn javob qaytarish kerak edi !
-2   
07 фев 01:04:17
negmat karabaev
бечоралар 33 ийилда энди Осие Чемпионатига чикишди. албата бу натижа.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика