UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  5 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  93 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  40 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  429 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  4 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  12 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  1 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6

Усмон Тошев: «Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ» Янгиликлар

Усмон Тошев: «Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ»

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлангач ўз фикрларини билдирди.

Кеча Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган қуръада Тожикистон "F" гуруҳидан жой олди. Қўшниларимизга Япония, Қирғизистон, Мьянма ва Мўғулистон терма жамоалари рақиблик қилишади.

- Қуръа жуда қизиқарли бўлди. Кузатдик, ҳаяжонландик, жуда қизиқ бўлди. Бизга яхши гуруҳ тушди. Япониядек кучли жамоа бор, қолганлар билан эса кучимиз деярли тенг. Ҳар бир баҳсда ижобий натижа учун курашамиз. Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ. Барча ЖЧ-2022 саралаши кейинги босқичига чиқишга ҳаракат қилади, шу боис биз яхши тайёрланамиз. Қачон ким билан ўйнашимизни биламиз. Ҳиндистондаги мусобақада КХДРга қарши финал учрашуви 5 сентябрь куни Душанбеда бўладиган Қирғизистонга қарши илк ўйинимизга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради, - дейди Тошев Тожикистон футбол Федерацияси матбуот хизматига. 

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Япония - жуда кучли жамоа эканлигни биламиз, қитъамизнинг энг кучлиларидан бири. Қолган жамоалар ҳам яхши савияда. Гуруҳдошларимизни ўрганишни бошлаб юбордик.

- Гуруҳ тақвими сизга маъқул келдими?
- Биз учун тақвим жуда қулай. Энг узоқ сафар Японияга бўлади ва у кейинги йил июнь ойида бўлади. Унгача тайёргарлик кўриш учун вақтимиз бўлади.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика