UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28ЦСКА — "Крилья Советов". Файзуллаев захирада  0 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  103 20:01U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - С.Арабистони 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  44 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:00А Серия. Бугун "Интер", "Милан" ва "Аталанта" ўйнайди  0 20:00Бундеслига. Бугун "Байер", "Боруссия" ва "Айнтрахт" ўйнайди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  14 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  2 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6

Тоҳир Кападзе: “Қўқон-1912” олдига олий лигага чиқиш вазифаси келаси йил қўйилади” Янгиликлар

Тоҳир Кападзе: “Қўқон-1912” олдига олий лигага чиқиш вазифаси келаси йил қўйилади”

Биринчи лигадан ўрин олган “Машъал” – “Қўқон-1912” (3:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тоҳир Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик.
-   Тоҳир ака, аввало ўйин ҳақида нима дея оласиз?
-   Бугунги баҳс ўзига яраша қизиқарли руҳда кечди. Менга майдоннинг ҳолати жуда ёқди. Бундай майдонларда маза қилиб футбол ўйнаса бўлади. Бизда иккита голга тортадиган вазият бўлди, “Машъал”да эса йўқ деганда 5-6та имконият юзага келди ва улар жавобсиз учта тўп киритишнинг уддасидан чиқишди. Ўйин яккакурашларга бой тарзда кечди. Биз яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Менимча, бунга футболчиларимизда чарчоқ аломатлари борлиги халақит берди. Ўйлайманки, Қўқонда кечадиган жавоб беллашувида “Машъал”га жиддий қаршилик кўрсатамиз.
 
-   Жамоангиз ўтган турда “Спартак” устидан ғалаба қозонганида кўпчилик “Машъал”га ҳам қийин бўлади деб кутганди.
-   Аввало “Машъал” билан “Спартак”ни солиштириш керак эмас. Қолаверса, муборакликлар олий лигага чиқиш учун ҳаракат қилишмоқда. Тан олиш керак, биринчи лигада “Машъал” ва “Андижон” бошқалардан кучли.
 
-   3:0 ҳисоби ўйинга мос бўлди деб ўйлайсизми?
-   Энди биринчи гол пенальтидан киритилди. Тайм охирларида гол ўтказиб юбориш ҳар қандай жамоанинг кайфиятига таъсир қилади. 3:0 салгина кўпайиб кетди. 3:1 бўлса яхши бўларди.
 
-   “Қўқон-1912” олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилган деб эшитдик.
-   Бундай вазифани кейинги йил қўймоқчимиз. Чунки бу йил ташкилий масалалар билан боғлиқ қиладиган ишларимиз кўп. Бир йил ичида вазифа қўйиб бирданига олий лигага чиқиб бўлмайди.


Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика