UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  21 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  9 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  11 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  30 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  21 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  13 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Тирик афсона! Буффон ҳақида 42та факт! Янгиликлар

Тирик афсона! Буффон ҳақида 42та факт!

Бугун италиялик буюк дарвозабон Жанлуижжи Буффон таваллуд айёмини нишонламоқда.

Жанлуижжи 42 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан, дарвозабон фаолиятига яна бир бор назар ташлаймиз ва у ҳақида сиз билган ва билмаган 42та фактни санаб ўтамиз.

1. Афсонавий ўйинчи 1978 йилнинг 28 январида Италиянинг Каррара шаҳрида таваллуд топган. Футболчининг бўйи 192 сантиметр. Буффон профессионал футболчи сифатидаги фаолиятини профессионал бўлмаган жамоа "Каналетто Сепор" сафида бошлаган. Буффон спорт мактабида ўқишни тамомлаганидан сўнг, ўз шаҳрига жўнаб кетади ва ҳаваскор жамоа "Пертиката"да ҳимоячи позициясида тўп тепа бошлайди. 12 ёшида эса "Бонаскола" клубига ўтади.

2. 1991 йил "Парма" ёш ва иқтидорли ўйинчини сотиб олишга қарор қилади. Бу трансфер клубга 15 млн лирага тушади. Буффонга эндигина 14 ёшга тўлганда илк бор "Парма" ёшлар жамоаси дарвозаси ишониб топширилган. посбони жароҳат сабаб сафдан чиққан ва Жанлуижжи асосий голкиперга айланган. Қайд этиш лозим, ўшанда унинг  хизматларига "Милан" ва "Болонья" клублари қизиқиш билдирган.

3. 2003 йилда Буффон жиддий тушкунликни бошдан ўтказган ва айнан шу ҳолат ётук посбон бўлишига сабаб бўлган десак, адашмаймиз. Жанлуижжи: "Психологик муаммоларни яширсангиз, у ич-этингизни еб битиради", — деб кўп бор такрорлайди. Ўшанда у психологга учраб, яқинлари билан деярли суҳбатлашмай қўйган, ҳамма нарсага бўлган қизиқиши сўнганди. Барча нарсаси етарли, лекин барибир нимадири камдек эди, гўё. Хуллас у 2 ой деганда яна "ҳаётга қайтганди". (Ўшанда "Ювентус" ички чемпионатда учинчи ўринни эгаллаган, Чемпионлар Лигасидан эрта чиқиб кетган).

4. 1997 йил Еврокубокда дебют қилади. Аммо ўшанда "Парма" мағлуб бўлади (0:2). Шунингдек, ўша йили у илк бор Италия термаси сафида майдонга тушади. 1999 йил Буффон "Парма" билан УЕФА ва Италия Кубоги ҳамда Италия Суперкубогини қўлга киритади.

5. Қахрамонимизнинг энг эсда қоларли хотираси — Б Сериясига чиққандан сўнг, Конте билан Скудеттога эга бўлганидир. Лекин у мураббий бўлишга ҳаракат қилаётгани йўқ. Сабаби, Буффон фаолиятини якунлагач уч фарзанди ва аёли билан кўпроқ вақт ўтказиш ниятида.

6. Буффон Чемпионлар Лигаси финалида "Милан" ўйинчилари Дида ва Шевченко томонидан йўналтирилган пенальти туфайли қаттиқ тушкунликка тушиб қолганди. У ҳаттоки, "Барселона" ва "Реал" билан бўлган баҳслардаги муваффақиятсизликни ҳам осонроқ қабул қилган.

7. Дарвозабоннинг сўзларига кўра, "Реал" ҳеч қачон Буффонни сотиб олмоқчи бўлмаган. Лекин "Барселона", Манчестер клублари бунга бир неча маротаба уруниб кўрган. Аммо "Ювентус"нинг қўли баланд келган, кейинроқ эса айнан туринликлар барчага рад жавобини берганлар.

8. Буффон — теннисчи Роджер Федерернинг мухлиси. Уларнинг муносабати яхши, сабаби швейцариялик ҳам футбол ишқибози бўлиб, хоккей устаси Ягр ва Буффонни ўзига намуна сифатида кўради.

9. Жанлуижжи Италия чемпионати серияларидаги рекордчи ҳисобланади. 38 ёшида 974 дақиқа давомида "Ювентус" таркибида ўз дарвозасидан тўп ўтказмаган.

10. Буффон 6та жаҳон чемпионатининг ҳаммасида ҳам иштирок этолмади. Бироқ сўнгги 10 йилликда Жижжи тинимсиз ишлаганини тушуниб олиш қийин эмас.

11. “Ювентус” тарихида майдонга Буффондан бир дақиқа ҳам кўпроқ тушган футболчи йўқ. Ҳатто, афсонавий Дель Пьеро ҳам ундан кўпроқ сафарга борган бўлса-да, майдонга тушиш бўйича Буффон уни ортда қолдириб кетган.

12. Табиийки, Италия термасининг собиқ посбони – рекордчи ҳисобланади. Буффон ҳисобида 175та ўйин бор. Энг яқин тақибчилари Каннаварро ва Мальдини ҳам ундан анча ортда қолиб кетган.

13. Буффон терма жамоада бор йўғи 130та тўп ўтказиб юборган. Аммо айнан у терма сафида “қуруқ ўйинлар” сони бўйича рекордчи ҳисобланади.

14. Италиялик посбон "Скуадра" футболкасини кийиб, Москвада дебют қилган. Ҳаво совуқ, майдон лой, ёмғир ёғаётганига қарамай, у ўз фаолиятини ўша куниёқ бошлаган. Ҳа, айтгандай, ўшанда Москвада бўлиб ўтган финалда марселликларни ютиб, "Парма" жамоаси УЕФА Кубоги совриндори бўлган. Дарвозада эса ўша сиз билган Буффон эди.

15. Ҳар 7тадан 5та ўйин Буффон учун муваффақиятли бўлган. Сабаби у бирорта ҳам тўпни ўтказиб юборгани йўқ. Италиялик голкипер ҳисобида фақатгина битта автогол ва финалда Зидан киритган пенальти бор. Германияда рақиблари унга ўйиндан тўп кирита олишмаган.

16. Буффон спортчилар оиласидан. Отаси Адриано штанга кўтарувчи спортсмен бўлган. Онаси Мария эса диск улоқтирувчи бўлиб, 17 ёшида рекорд ўрнатган. Амакиси Анжело — Олий Лига баскетболчиси, Жанлуижжининг сингиллари — Вероника ва Жендалина волейболл билан шуғулланганлар. Бобоси Лоренцо эса "Милан"нинг афсонавий дарвозабони бўлган. Ҳа, нақд спорт аристократиясининг ўзи!

17. Буффон чехиялик модель Алена Шедерова билан жаҳон чемпионатида ғалабага эришганидан сўнг, турмуш қуришга қарор қилган. Уларнинг икки ўғли — Луис Томас ва Дэвид Ли бор. 2011 йилда тўй бўлган, афсуски, 2014 йил улар ажрашиб кетишган.

18. Тўнғич фарзандининг исми Камерун терма жамоаси голкипери Томас Н`Коно шарафига қўйилган.

19. Иккинчи ўғли — Дэвид Ли, "Van Halen" гуруҳи вакили Ротга ҳавас қилиб, шундай исм қўйишган. Бу рок гуруҳи унчалик танилмаган бўлса-да, тоза овоз соҳиби Дэвид Ли қахрамонимизнинг кумири бўлган. Ана энди, Буффон ёшлигида қандай мусиқа тинглашни ёқтирганини билиб олдингиз.

20. Жанлуижжининг учинчи ўғли — Леопольдо Маттиа 2016 йилнинг январь ойида дунёга келган бўлиб, у иккинчи турмушидаги фарзанди ҳисобланади. Унинг иккинчи аёли телебошловчи Илария Дъамико саналади.

21. "Парма"да Буффон 88-рақамда ўйнаган. У ҳазиллашиб "00" рақамини беришларини ҳам сўраган. Кейин Италиянинг еврейлари норозилиги келиб чиқди. Ўша пайтлар неофашистлар 88 рақамини ишлатган, шундан кейин Буффон 77-рақамни танлайди.

22. Буффонни "яхши йигитлар" билан алоқаси борлигида шубҳа қилишларига яна бошқа сабаблар ҳам бор эди. Жижжи ёшлигида Муссолини давридаги "Қўрқоқларга ўлим" иборасини футболкасига ёзиб олган эди. Айтишларига қараганда, дарвозабон бу ёзувни мактабда партага ўйиб ёзилганини кўрган ва ўша пайт унинг маъносини тўлиқ тушуниб етмаган.

23. Буффон ўрта мактабни тамомламаган, бироқ кейинчалик юрист мутахассислиги бўйича диплом сотиб олган. Бунинг учун Жижжига 4 йиллик қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин бўлган. Лекин бошқа мамлакатларда бўлгани каби, Италияда ҳам бундай муаммолар таниш-билиш орқали ҳал қилиш мумкинлиги учун қахрамонимиз "сувдан қуруқ чиқиб кетган". Яъни, у қамоққа эмас, балки Жаҳон Кубоги томон йўлга отланган. 2004 йилда бўлиб ўтган тўполонни жарима тўлаб босди-босди қилиб юборган.

24. Жижжи — бизнесмен! Буффоннинг бир нечта кичик ташкилотлари бор. Улардан бири тўрт юлдузли меҳмонхона, қатор кўчмас мулк, чанғи курорти яқинидаги тоғ уйи ва ҳоказаларга эга. Ҳа, айтгандек, Буффоннинг меҳмонхонасида россиялик "бойвоччалар" тез-тез келиб дам олади. Сабаби, унинг меҳмонхонаси пляжга яқин бўлиб, велосипедларни бепулга ижарага бериши билан ажралиб туради.

25. Каррара шаҳридан келган жамоа ҳаваскор лигасидан бўлганини кўрган Буффон акциянинг ярмини Кристиано Лукарелли билан биргаликда сотиб олган ва "Каррарезе" клубига ҳам моддий томондан ёрдам бериб турган. Ҳа, айтгандек, Жанлуижжи шу клубнинг фанати бўлиб, вақтига қараб унинг ўйинларига ҳам бориб туради.

26. Буффон ёшлигида жуда тўполончи бола бўлган. У жамоадаги энг хазилкаш вакил эди. "Парма"далигида Невио Скала томонидан Жижжи шунчалик кўп жазоланган-ки, кам эмас, кўп эмас бир йил текинга ўйнашига тўғри келган. Ойликнинг ҳаммаси клуб белгилаган жазога кетар ва футболчининг ўзига ҳеч нима қолмасди.

27. 2008 йил охирида Роберто Перроне футболчига "Биринчи рақамли" номли биографик китобни совға қилди.

28. Ўн икки бор Буффон "Оскар дель Кальчо" совринига лойиқ кўрилган. Бу мукофот Италияда мавсумнинг энг яхши футболчисига топширилади. 1999 йилдан 2017 йилгача энг яхши дарвозабон номини аниқлаш жуда зерикарли бўлган, сабаби ҳар учта совриннинг иккитаси Буффонга насиб қилаверган.

29. "Ювентус" Б Серияга тушиб кетганида Буффонга кўплаб таклифлар кела бошлайди. Ҳаттоки, қайсидир муддат дарвозабон "Милан"га ўтишга розилик бермоқчи ҳам бўлади. Аммо кейин фикридан қайтади ва туринликлар сафида қолади.

30. Фаолияти давомида Буффон мингдан зиёд ўйинда майдонга тушади, юбилей учрашув Албания термаси билан ўйинга тўғри келади. Ажойиб натижа, аммо бунинг ҳайрон бўладиган жойи ҳам йўқ. Сабаби Жанлуижжи икки асрдан буён катта футболда!

31. Жанлуижжи шунчаклик кучли дарвозабон-ки, уни бир вақтнинг ўзида ҳам Бэтмен, ҳам Супермен деб чақиришади. Буффон ўз ҳаракатлари билан дунё аҳлини кўп бор лол қолдиргани ҳеч кимга сир эмас.

32. Дарвозабон бўлишдан олдин Буффон ярим ҳимояда ўйнаган. Айтишларига қараганда, Жижи отасининг маслаҳатига кўра, голкипер бўлган экан.  

33. Нафақат "Милан", балки "Болонья" ҳам ёш Буффон учун курашни бой берган. Лекин бу курашда "Женоа" жуда яхши имкониятларга эга бўлган. Сабаби спортчи ёшлигида айнан шу клубга мухлислик қилган. Аммо "Парма" узоқ ўйлаб ўтирмади, жамоа вакиллари келишади ва 15 миллион лира нақд тўлашади. Кейинроқ эса даврозабонни "Ювентус"га 75 миллиардга сотишади — беш минг маротаба қимматроққа! Ана сизга ишбилармонлик!

34. Буффон А Сериядаги илк голини Чиро Феррарадан "Ювентус"га қарши ўйинда қўйиб юборади. Ҳаёт қизиқ, унда турли воқелар юз беради. Кейинроқ бу икковлон бир жамоада кўплаб ўйинлар ўтказишди ва ундан ҳам кейин эса Чиро маълум вақт Жанлуижжига устозлик қилди.  

35. Ёш иқтидор эгасини "Арсенал" сотиб олишга яқин эди. Арсен Венгер сўзларига кўра, у замонавий футболнинг барча юлдузларини ёшлигида кўрган ва иқтидорини сезган, аммо деярли ҳаммасини қўлдан чиқарган. Буффон эса "Парма"да қолади, орадан уч йил ўтиб "Ювентус" сафига бориб қўшилади.

36. Буффон А Сериядаги дебют учрашувини "Милан"га қарши ўтказади. Рақиб сафида Роберто Бажжо ва Веа бўлишига қарамай, кипер дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолади. Унинг отаси Адриано трибунада ўтириб ўйинни томоша қиларкан, "қўшнилар"га айтарди: "Анави болакайни кўряпсизларми, орадан беш йил ўтиб у Италия миллий термаси сафида ўйнайди". Жижининг отаси адашганди, у орадан икки йил ўтиб Италия термаси сафида дебют қилди.

37. Буффон УЕФА турнирларида 156 ўйин ўтказди. Аммо ҳозирги кунда Войцех Щесни дарвозани эгаллаганини инобатга олсак, бу рақамларни кескин ўзгартириш қийин масала. Афсуски, афсонавий дарвозабон фаолиятини ўзи хоҳлагандек якунлай олмаяпти. Хайрлашув учрашувини ўзи орзу қилгандек, ёзда Россия майдонларида ўтадиган Жаҳон Чемпионатида ўтказа олмади...

38. Жанлуижжи яна бир ажойиб футболчи Паоло Мальдини рекордини (А Сериядаги ўйинлар сони бўйича) ҳали янгилай олмади. Бироқ энди бунга имкони бор. Бу борада унга омад тилаймиз.

39. Қайси италиялик ҳаётини виносиз ўтказади? Буффон ҳам ўз ишини йўлга қўйиб улгурди, маҳсулот номини биринчи имкониятданоқ топиб олсангиз керак. Ҳа, вино — Буффон деб номланган. Оқ, қизил, пушти, қисқаси истаганингиздан топилади. Кўриб турганингиздек, Пирлога бу соҳада ҳам рақобатчи топилди.  

40. Табиийки, Чемпионлар Лигасида "Ювентус" футболчиларидан ҳеч бири Буффончалик кўп ўйнамаган. Бир неча йил аввал ярим финалда "Монако" билан учрашув Жижжи учун фаолиятидаги юзинчиси ўйин бўлди. Кўрамиз, бу рекордни янгилаш учун неччи йил керак бўларкан. Ахир замонавий футболда садоқат деган тушунча йўқолиб бормоқда.

41. Жанлуижжи "қўй оғзидан чўп олмаган"лардан эмас. У ҳеч қачон шўх ва ҳиссиётга берилувчан эканлигини яширмаган (буни "Ювентус"нинг ҳар бир голидан кейин кўришингиз мумкин). Шунчаки йиллар ўтиб, катта бўлган Жижжи ўз салобатини билиб ҳаракат қила бошлади. Ўз вақтида уни профессионал футболчиларга тақиқланган бир қатор ишларда айблашган.

42. Буффон ҳамон ўзини ёши ўтган, қариган деб ҳисобламайди. Бир вақтлар дам олиш вақтида маҳаллий йигитлар билан ҳеч нима бўлмагандек, улар Буффоннинг узоқ йиллик танишларидек, футбол ўйнади ва "юлдузлик" касалига чалинмагани учун алоҳида олқишларга сазовор бўлганди. Интервьюларидан бирида қахрамонимиз профессионал фаолиятини 65 ёшда тугатишдан қўрқмаётганини айтганди. Кейинроқ рақамлар ўзгарди ва Буффон 80 ёшида ҳам, агар зарур бўлса, Италия термаси ва "Ювентус"га ёрдам беришга тайёр эканини айтди.


Буффон ўтмишига хат йўллади

Буффон нега "Ювентус"га қайтмоқчи?!

Буффонни четлатган ҳакам. Ким ўзи у?

Чемпионлар Лигаси кубоги уларга ҳам насиб қилармикин? 



Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика