UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Женнаро Гаттузо “Хайдук“ бош мураббийлигидан истеъфога чиқди  0 08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  3 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  3 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  6 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  18 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  4 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  16 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  13 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  18 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   44 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  14 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  17 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25

Тимур Васильев: "Бизда таниқли футболчининг ўзи йўқ" Янгиликлар

Тимур Васильев: "Бизда таниқли футболчининг ўзи йўқ"

Кеча Тошкентнинг "Обод" клуби ўз уйида Бухоронинг "Бухоро" жамоасини қабул қилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу баҳсдан сўнг "Обод" клуби сардори Тимур Василев ўйинд ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Биз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Барча футбол мухлислари яхши билади, "Обод" жамоаси қайта жонланди.15-20 кун ичида янги футболчиларни жамоага жалб қилдик. Таркибда ёш футболчилар кўп. Қўлимиздан келган барча ишни амалга оширяпмиз. Ҳозиргача 3та ўйин ўтказдик. "Бухоро" билан бўлган учрашувда кўп вазиятлар яратдик, фақат улардан иккитасидан фойдаландик. 

Омад биздан бироз юз ўгирди. "Бухоро" жамоаси анчадан бери олий лигада иштирок этиб келмоқда. Бир қатор тажрибали футболчилари бор. Бизда эса таниқли футболчининг ўзи йўқ. Кейинги турда "Бунёдкор"га қарши сафарда баҳс олиб борамиз. Бу футбол, шунинг учун ҳам ҳар қандай рақибга қарши ўйнаш керак. "Қалдирғочлар"га қарши учрашув олдидан яхши тайёргарлик кўрамиз. Йўл қўйилган хатолар устида ишлаймиз ва уларни бартараф этамиз", - дейди  Тимур Васильев


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика