UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Марокаш 2030 йилги жаҳон чемпионати учун дунёдаги энг катта стадион қурмоқчи  0 08:12Микель Артета: «Пеп - сайёрамизнинг энг кучли мураббийи»  0 07:46Суперлига. Бугун «Андижон» «Насаф»ни, «Пахтакор» «Сўғдиёна»ни меҳмон қилади  2 07:21Расман: «Динамо» жарима тўлайдиган бўлди  2 06:14Япон футболчиси ОКМКга "Бунёдкор" устидан ғалаба келтирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 01:05БАА. "Ал Ваҳда" ва "Шабаб Ал Аҳли" ўртасидаги баҳсда жанговар дуранг қайд этилди. Ғаниев майдонга тушмади, Эркинов иккинчи бўлимда захирага олинди  0 00:50FourFourTwo ЕЧЛни ютмаган энг кучли ўйинчилар рейтингини тузди  12 00:34Мусиала сотилмайди. У келажакда "Бавария"нинг юзига айланади  2 00:10Сергей Арсланов 11 йилу 4 ойдан сўнг бош мураббийликка қайтди  1 23:50Хаби Алонсо кейинги мавсум ҳам "Байер"да қолишини эълон қилди  1 23:49Март ойи бошида "Навбаҳор" клуби президенти этиб тайинланган Расул Низамбаев ўз лавозимини тарк этди  6 23:22Жамшид Саидов: "Икки-уч нафар футболчимизга куч етишмади. Менимча, бунга уларнинг рўза тутгани сабаб бўлди"  10 23:01Александр Стоймирович: "Йигитлар намоз ўқиб олишлари учун эшикни очмадим"  5 22:41Миржалол Қосимов: "Бунёдкор" дарвозабони голли вазиятларда жамоасини қутқарди"  3 22:19Анвар Ғофуров: "Бугунги ўйин яхши дарс бўлди"  4

Тимур Турдиев: "Голларни ўз хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик" Янгиликлар

Тимур Турдиев: "Голларни ўз хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Турдиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Бугун қийин ўйин бўлди. Мезбонлар "Шўртан" жамоаси икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олди, йигитлар ҳаракат қилишди ва ҳисобни тенглаштирдик. Бугун "Шўртан" ўйинда устунлик қилди деб айтмаган бўлардим, биз стандарт вазиятларда гол ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаймиз.

- Демак, фикрингиздан келиб чиқса ўйин тенг курашлар остида ўтди ва ҳисоб ҳам шунга мос бўлдими?

- Ҳа, шундай десак тўғри бўлади. Тенг ўйин бўлди, ҳар икки жамоа майдонда охиригача курашди. Якуний ҳисоб бугунги ўйин учун адолатли натижа бўлди.

- Бугун ўйин давомида кўп асабийлашдингиз. Бу шогирдларингизнинг ҳаракатларидан кўнглингиз тўлмагани учун содир бўлган холатми?

- Ҳа, бугун рақиб вазият яратиб гол ургани йўқ. Голлар ўзимизнинг хатоларимиз эвазига йўқ жойдан урилди. Шу сабаб ўйин давомида йигитларга кескин тарзда кўрсатмалар бердим.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика