UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  0 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  3 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  3 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  7 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32

Тимур Турдиев: "Голларни ўз хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик" Янгиликлар

Тимур Турдиев: "Голларни ўз хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Турдиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Бугун қийин ўйин бўлди. Мезбонлар "Шўртан" жамоаси икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олди, йигитлар ҳаракат қилишди ва ҳисобни тенглаштирдик. Бугун "Шўртан" ўйинда устунлик қилди деб айтмаган бўлардим, биз стандарт вазиятларда гол ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаймиз.

- Демак, фикрингиздан келиб чиқса ўйин тенг курашлар остида ўтди ва ҳисоб ҳам шунга мос бўлдими?

- Ҳа, шундай десак тўғри бўлади. Тенг ўйин бўлди, ҳар икки жамоа майдонда охиригача курашди. Якуний ҳисоб бугунги ўйин учун адолатли натижа бўлди.

- Бугун ўйин давомида кўп асабийлашдингиз. Бу шогирдларингизнинг ҳаракатларидан кўнглингиз тўлмагани учун содир бўлган холатми?

- Ҳа, бугун рақиб вазият яратиб гол ургани йўқ. Голлар ўзимизнинг хатоларимиз эвазига йўқ жойдан урилди. Шу сабаб ўйин давомида йигитларга кескин тарзда кўрсатмалар бердим.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика