UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  0 20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  82 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  15 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4

Тимур Турдиев: “Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатида муаммо бор” Янгиликлар

Тимур Турдиев: “Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатида муаммо бор”

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Янгиер-қурувчи" (1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Тимур Турдиев фикрларини билдирди.


- Тимур, бугунги учрашувдан кейинги фикрингиз қандай?

- Аввало “Янгиер” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги кунда жисмоний ҳолатимизда муаммолар бор. Йигитлар тўлиқ 90 минут ўйнашга кучимиз етмаяпти. Биз ортга чекинмаймиз ва кейинги беллашувларда ижобий натижалар қайд этишга уринамиз. Жисмоний ҳолатимизни яхшилашга эътибор қаратамиз. 

- Сиз Про лицензияси сабабли кўп вақт жамоа билан бирга бўлмадингиз...

- Тўғри, Про лицензиясидаги ўқишга бўлиб, жамоада кўп вақт бўла олмадим. Ҳозир жамоага қайтдим ва эътиборимни жамоага қаратмоқчиман. Олдимизда турган баҳсларда ижобий натижа қилмоқчимиз. 

- Жамоа иқтидорли футболчиси Арислан Юсупбаевнинг бугунги кундаги ҳолати ҳақида фикрингиз қандай?

-  Арислан Юсупбаев кубок доирасидаги баҳсларда жароҳат олганди. Кўриниб турибдики, ҳали тўлиқ жароҳатдан фориғ бўлмаган. Тезроқ тўлиқ ҳолатига қайтса, жамоамизга ёрдами тегишига ишончим комил.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика