UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  0 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  2 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  7 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  1 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  2 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  6 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  4 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  28 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  2 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  16 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  16

Тимур Турдиев "Биринчи бўлимда йигитларда қандайдир қўрқув ҳисси бор эди" Янгиликлар

Тимур Турдиев "Биринчи бўлимда йигитларда қандайдир қўрқув ҳисси бор эди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Турон" - "Арал Самали" (4:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Турдиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинда икки бўлимда икки хил ўйин кўрдик. Биринчи бўлимда йигитларда қандайдир қўрқув ҳисси бор эди. Тез гол ўтказиб юбориш натижасида руҳий босимга учрадик. Иккинчи бўлимда йигитлар ўзига келишди. "Турон" Суперлига иштирокчиси, бу жамоа таркибида тажрибали футболчилар бор.

- Жамоангизнинг стандарт вазиятларда фаоллиги юқори бўлишига қарамасдан ўйин мобайнида ярим ҳимоячилар фаоллик кўрсатишмади...


- Биз қанотларда фаолликни оширмоқчимиз, бу борада ишлаяпмиз. Ҳозир жамоамиз маҳаллий футболчилар эвазига шакллантирилган Суперлига талаби даражасида таркибимиз йўқ. Биз таркибни кучайтириш борасида ҳаракат қилаяпмиз.

- Биринчи бўлимнинг ўзида икки ўзгаришни амалга оширдингиз. Бунга қандай изох берасиз?


- Биринчи ўзгариш футболчимиз оёғини ноқулай босиб олгани учун юзага келди. Иккинчи ўзгариш ўтган ўйинда "Оқ-тепа" билан бўлган учрашувда жароҳат олган футболчимиз ўзини захирага олишни сўради. Ҳар икки ўзгаришни ҳам мажбурий тарзда амалга оширдик.

- Тажрибали ҳужумчи Науриз Алимов нега захирада қолдирилди?


- Науриз Алимов борасида бизда режа бор эди. Уни иккинчи бўлимда тушириб ўйинни кучайтирмоқчи эдик. Уни биринчи бўлимдан туширишга мажбур бўлдик. "Турон" янги жамоа, келажакда яхши натижалар қайд этишига тилакдошмиз.

- Айтиб ўтганингиздек, учрашувнинг икки бўлими икки хил кўринишда ўтди. Танаффусда шогирдларингизни қандай руҳлантирдингиз?


- Иккинчи бўлимда бир оз тактик ўзгаришларга қўл урдик. Бу ўз мевасини бериб рақиб дарвозасини ишғол қилдик.

- Жамоа лидери сифатида кимни кўрсата оласиз?


- Жамоамизда бугун бир оз ҳадик бордек кўринди. Биз анчадан буён Суперлига жамоаларига қарши ўйнамаган эдик. Про-лигада ҳам бу йил ўйнаяпмиз. Суперлигани даражаси барибир бошқача. "Турон" иккинчи таркиб билан эмас, аралаш таркиб билан ҳаракат қилди. Уларга ғалаба зарур эканини билардик, шу сабаб улар таркиб борасида таваккал қилишларига хавф бор эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика