UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Баҳодир Хакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  0 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  8 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  0 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  4 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  23 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  6 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1

Тимур Кападзе: "Сўғдиёна" бизга қарши умуман бошқа тактикада ҳаракат қилди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Сўғдиёна" бизга қарши умуман бошқа тактикада ҳаракат қилди"

Суперлига учинчи туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Олимпик" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Икки тўп фарқини йўққа чиқарганимиздан хурсандман, қийин ҳолатдан чиқиб кетдик. Ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Ўйин охирида очик футбол кўрдик. Бугун йигитлар яхши ҳаракат қилишди дея оламан. Қаердадир хатолар бўлган бўлиши мумкин, аммо йигитлардан қониқдим. Қийин учрашувда бир очко қўлга киритдик. ФИФА кунларида терма жамоага эътибор қаратамиз.

- "Олимпик" қийин вазиятдан чиқиб кета олди. Шу ҳолатда "Сўғдиёна" қандай камчиликларга йўл қўйди деб ҳисоблайсиз?

- Иккала жамоа ҳам кечаги ноқулай ҳаво сабаб машғулот ўтказа олмади. Лекин рақиб ўйинга жуда яхши тайёрлангани сезилди. Биринчи голда ҳимоячимиз хатога йўл қўйди, ўша ерда яхшироқ ўйнаши ҳам мумкин эди. Бу футбол. Мавсум бошида ҳаммада хато бўлади. Бу табиий ҳолат. "Сўғдиёна" ҳам бу ҳолатдан яхши чиқиб кетади деб ўйлайман. Биз ҳам ўйиндан ўйинга очилиб борамиз. Рақибнинг охирги икки ўйинини ўрганиб чиққандик. Бу ўйинларда "Сўғдиёна" бошқа тактикада ўйнаганди. Биздан келиб чиқиб бугун умуман бошқа тактикада ҳаракат қилишди. Рақибга омад тилайман. Камчиликларга келсак, рақиб мураббийи бу ўйиндаги камчиликларидан керакли ҳулоса чиқаради. Бугун энг муҳими мухлислар учун яхши ўйин бўлди.

- Сизни жуда тартибли мураббий деб биламиз. Бугунги ўйинда эса жуда кўп марта ҳакамларга ва ўз шогирдларингизга эътироз билдирдингиз. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Бугун мен ҳам майдонда эдим. Қаердадир қизишиб кетасиз, қаердадир нимадир ўхшамайди. Балки, ҳакамларга вазият бошқача кўринаётгандир. Мен ҳам анча йил футбол ўйнаганман. Ўйиндаги вазиятларни яхши тушунаман. Шу сабаб ҳам қаердадир эътироз қилишим табиий ҳолат. Иккинчи голда менимча тўп футболчининг қўлига текканди. Фол бор эди. Бу вазиятларни кўриб чиқамиз. Менда ВАР ёки такрорий вазият йўқ эди. Ҳакамлар қўмитаси ҳам бу вазиятларни кўриб чиқади. Ҳеч ким ютқазишни хоҳламайди. Балки, баъзи ҳолатларда кўпроқ қизишиб кетгандирман. Мағлубиятни ёмон кўраман. Бу нормал ҳолат. Қаердадир ноҳақликлар бўлса бунга чидай олмайман. Ҳар бир ўйинга жуда кўп тайёргарлик кўрамиз. Анча иш олиб борилади, машғулотлар, назария дарслари ўтилади. Майдонда икки жамоа ҳам ғалаба учун чиқади. Қайсидир эпизодда ҳакамлар қилган хатолар биз учун жуда оғир ботади. Баъзи вазиятларни ҳисобга олмасак, ҳакамлар ўйинни яхши бошқарди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
15 мар 22:22:02
Uz paxtakor Uz
Хакамлар нол Азиз асимов бошчилигида. Пул учун ку…ям сотади Лазиз кучкоров харомхурлар.
   
16 мар 08:22:35
Xaqiyqat
Бинзи лигадаям тактика бор еканми Темуржонн ойлаб гапиринг Бир тепар химоя тактикаси охшаб колса гол урилади болмаса юк
   
15 мар 22:52:40
Viva Viva
Temur nima bo'ldi komandangga ? Olimpiadaga yaqin o'tirib qo'ymalarin endi
   
15 мар 22:31:48
Uz paxtakor Uz
Суперлигада сал яхширо тан олиш кере. Про лигада Шуртан Бухоро уйинида бозор буганини Мухлислар билвотти лекин Лазиз кучкоровлар билмеркан. Анвар бердиев Улугбек бокоевлар футболчилар оркали Хакамага сокка айтишвотти. Хакамга гап йукде пашол деб узибилганини килибди. Биринчи турдан бозорди бошлаворибди Шуртан Бухоро.
   
15 мар 22:20:51
Jamshid Abdusamadov
Хакамни емонлама охирида пенальти бермади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика