UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  5 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  31 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  9 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

Тимур Кападзе: "Ўйин биз учун фойдали бўлди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ўйин биз учун фойдали бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув қийин руҳда ўтишини билардик, сабаби Суперлигада осон ўйиннинг ўзи қолмаган. Бугун ҳам ҳар тарафлама қийин ўйин бўлди. Тўғри, биз гол уришга эришдик, яна бир қанча имкониятларга эга бўлдик. Бироқ "Қўқон-1912" жамоаси ҳам жисмонан, ҳам курашувчанлик тарафдан яхши ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда рақибнинг толиқишини билардик, лекин улар ҳам бўш келмади. Биз бироз аниқроқ ўйин намойиш этишимиз ва кўпроқ вазият яратишимиз керак эди. Афсуски, бу борада оқсадик. Умуман олганда, ўйин биз учун фойдали бўлди. Эндиликда мазкур баҳсни таҳлил қиламиз. Ёшлар рақиб ҳимоявий ўйин намойиш этаётганда, қандай ҳаракат қилиш лозимлигини билиши керак.

- "Олимпик"нинг гол ўтказиб юборишига сабаб бўлган биринчи бўлимнинг сўнгги ўн беш дақиқасида шогирдларингиз сусткашликка йўл қўйишига нима сабаб бўлди?

- Бундай дея олмайман. Чунки рақиб шунга мажбур қилди. Улар кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди, шу боис ҳимоячиларимиз қийинчиликларга дуч келишди. Улар марказдан узун узатмалар, қанотлардан юришлар орқали ҳужум ташкиллаштирди. Баъзи вазиятларда хатога йўл қўйдик, баъзиларини бартараф эта олдик.

- Шахзод Таиров иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, қўпол хатога йўл қўйди. Шунингдек, яна бир вазиятда хавфли ўйнади. Унинг ўйинга киришолмагани нима билан боғлиқ?

- Билмадим, эҳтимол, у ўйинга тайёр бўлмагандир, ҳар ҳолда марказий ҳимоячининг хатога қилишга ҳаққи йўқ. Лекин хатолар бўлиб туради. У билан суҳбатлашамиз. Бундай ўйинларга шай ҳолатда чиқиш керак, акс ҳолда рақиб бундан унумли фойдаланиши мумкин", деди "Олимпик" устози.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика