UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  33 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  1 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  20 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1

Тимур Кападзе: "Огоҳлантиришлар кўпайиб кетгани майдонда аёвсиз кураш кечганидан далолат беради" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Огоҳлантиришлар кўпайиб кетгани майдонда аёвсиз кураш кечганидан далолат беради"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Олимпик" (1:1) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли учрашув бўлди. "Шўртан" яхши мураббий ва футболчиларга эга жамоа. Бу ерда ҳар доим футбол муҳити ҳукмронлик суради. Стадион ва майдон ҳам бунга муносиб. Чиройли ва қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Дуранг ўйнаб, кейинги босқичга чиқдик. Бундан хурсандмиз.

- "Олимпик" руҳий жиҳатдан ўйин бошиданоқ "Шўртан"ни ютиб бўлгандек ҳаракатланди. Жамоа шуни ҳисобига гол ўтказиб юбордими?

- "Шўртан" қарши ҳужумда ҳаракат қилди ва табиийки, имкониятидан фойдаланди. Улар қарши ҳужумда бизни жазолашга уринишди. Такрорий ҳолатни кўриб чиқишимиз керак, кейин ким қаерда хато қилгани бўйича хулоса чиқарамиз. Умуман олганда, "Шўртан"нинг режаси амалга ошди.

- Жамоангиз тезкор ўйин кўрсатади. Аммо футболчиларингиз тўқнашувларда овоз чиқариб йиқилишади. Бу машғулот жараёнида йўлга қўйилганми?

-  Йўқ, бу машғулотларда ишлаб чиқилмайди. Балки бу оғриқни ҳис этгандандир. Улар ҳали ёш. Ўйлайманки, бу вақти келиб йўқолиб боради. Бунга ҳакамлар ҳам йўл қўймаслиги лозим. Ҳакамлар ҳар бир бақиришга ҳуштак чалмасликлари жоиз. Агар қоидадан ташқарига чиқилмаса, бунга эътибор бермасликлари ва ўйнашга беришлари керак. 

- Натижа баҳсга мос бўлдими?

- Ғалаба учун келгандик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундан ташқари, "Шўртан" ҳам яхши ҳимояланди. Натижага тўхталсак, ҳисоб ўйинга мос бўлди.

- Учрашув огоҳлантиришларга бой бўлди, ўйин якунида четлатиш ҳам кузатилди. Мутахассис сифатида буни қандай изоҳлайсиз?

- Бу майдонда аёвсиз кураш кечганидан далолат беради. Чунки икки жамоа ҳам ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилди. Кўп курашлар бўлгани учун огоҳлантиришлар ҳам кўпайиб кетди. Бу нормал ҳолат, менимча. 

- "Олимпик" ўтган ўйинда "Турон"ни йирик ҳисобда (5:1 – таҳр.) мағлуб этганди. Мураббий сифатида "Шўртан" билан баҳсда нимадан қийналдингиз? 

- "Турон" билан ўйинда бўшлиқлардан унумли фойдаландик. "Шўртан" эса бўшлиқ қолдирмади ва зич ҳимояланди. Йигитларимиз ҳали ёш, маҳорат, тажриба ва техник тарафлама қийналишмоқда. Албатта, улар шу каби ўйинлар орқали ўсиб боришади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика