UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  0 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  0 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  27 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  0 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  3 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  23 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  2 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  43 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  9 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  10 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  4

Тимур Кападзе - МТЖнинг вақтинча бош мураббийи. Бу ҳақда мураббийлар қандай фикрда? Янгиликлар

Тимур Кападзе - МТЖнинг вақтинча бош мураббийи. Бу ҳақда мураббийлар қандай фикрда?

Хабарингиз бор, кеча ЎФА расмий сайти ўтган йил футболчилик фаолиятини якунлаган Тимур Кападзе бундан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи бўлганини эълон қилди.

Шундан бери кўпчилик бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилмоқда. Биз бу янгилик борасида ўз вақтида Тимур Кападзе билан клуб ва терма жамоа миқёсида ишлаган мураббийларга мурожаат қилиб уларнинг фикрини тингладик.  

Мирко Йеличич ("Локомотив" ПФК мураббийи): 

- "Аввало Тимур Кападзега янги ишда омад тилайман. Терма жамоада ишлаш катта босим ва ҳамма гап шу босимни енгиб ўтишда. Кападзе вақтинча бош мураббий бўлишининг ҳам плюс, ҳам минус томонлари бор. Плюс томони шундаки, у терма жамоада кўп йил ўйнаган ва бу ерда ҳеч ким унга бегона эмас". 

- "Эндиликда у олға қарайди ва мустақил ишлашга ҳаракат қилади. Кейинчалик терма жамоага расман бош мураббий тайинланганидан сўнг ҳам Кападзе ёрдам беришда давом этади ва унгача анча кўникиб қолган бўлади. Минус томони эса у яқинда футболни тугатди ва ҳали мураббийлик қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин. Масалан, бошқа давлатларда футболни тугатган ўйинчига бирданига миллий жамоани топширишмайди, чунки бу жуда мураккаб иш".

Вадим Абрамов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи): 

- "Терма жамоани бошқариш жуда катта масъулият дегани, бу хоҳ вақтинчалик бўлсин ёки тўлиқ. Шуни айтишим мумкин, Кападзе жуда яхши ва ақлли ўйинчи бўлган, аммо мураббийлик бутунлай бошқа касб. Менимча, Тимур терма жамоадан олдин қаердадир ишлаб иш ўрганса ва малака оширса яхши бўларди".

- "Унинг терма жамоага вақтинча бош мураббий этиб тайинланганига икки хил қараш мумкин. Аслида-ку ҳаётнинг ўзи плюс-минуслардан иборат. Яна қайтариб айтаман, Кападзе яхши футболчи эди, лекин уни мураббий сифатида билмайман. Ҳамма гап ишга бўлган муносабатда. Агар биз март ва май ойларида бўладиган ўртоқлик учрашувларига шунчаки ўйин сифатида қарасак кўп нарса ютқазамиз. Бу ўйинларга аввало Осиё Кубогига тайёргарлик сифатида қарашимиз керак. Йиғилдик, ўйнадик деган билан иш битмайди. Бу ўринда футболчиларни кўздан кечириш, ўйинлар натижаси ФИФА рейтингига таъсир қилишини ҳам унутмайлик".

Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи): 

- "Аввало шуни айтишим керак, Тимур Кападзе жуда иқтидорли, ҳурматга сазовор, тартибли ва ҳар доим интизомга амал қиладиган футболчи бўлган. Шу боис ҳам у кўп йил футбол ўйнади. Уни барча бирдек ҳурмат қилади десам адашмайман. Энди унинг вақтинча бош мураббий этиб тайинланганига келсак, ўйлайманки, бу борада тўғри қарор қабул қилинди".

- "Бу Кападзе учун олдинга катта қадам ташлаш бўлади. Ундан келажакда яхши мураббий чиқишига умид қиляпман. Албатта, терма жамоада ишлаш осон эмас ва бунинг масъулияти ниҳоятда катта бўлади, лекин биз - мураббийлар қўлдан келганча унга ёрдам беришга тайёрмиз. Тўғри, Тимурда ҳозир мураббийлик бўйича тажриба кам, лекин иштиёқ юқори. Энг муҳими, мураббийликни бошлашда қўрқмаслик керак. Ёшларга йўл бериш мақсадида ҳам бу қарор қабул қилинди деб ўйлайман".

Х.Холиқов ёзиб олди.

Рейтинг: -200   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика