Тимур Кападзе: “Масалани биринчи бўлимда ҳал қилдик”

Narzulla Saydullayev
15 окт 2016, 22:10
Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз уйида Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилиб йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндан сўнг “Локомотив” клуби футболчиси Темур Копадзе ўз фикрларини билдирди.

“Тўғри, иккита Тошкент дербисида керакли бўлган очколарни йўқотганимиздан сўнг, кайфиятимиз бироз тушди. “Обод” ва “Пахтакор” жамоалари билан бўлган баҳсда 5 очко йўқотганимиз туфайли, бизни таъқиб қилиб келаётган жамоа билан орамиздаги очколар фарқи 5 очкога етганди.

Жамоадошларим Секин-аста оптимал спорт формасига кириб бормоқда. “Қўқон-1912” жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда масалани биринчи бўлимдаёқ ҳал қилдик. Биз учун у даражада қийин ўйин бўлмади. Энди “Машъал”, “Бухоро” ва кубок баҳсида ҳам майдонга тушишимиз керак. Терма жамоага жалб қилинган футболчилар захирада қолдирилди. Уларга бироз дам берилди. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонсак олдимизга қўйилган вазифани уддалаймиз деб ўйлайман. Биз учун об-ҳаво ноқулайлик туғдирмади. Футбол ўйнайдиган ҳаво бўлди”, - дейди “Локомотив” жамоаси сардори Темур Кападзе.

Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia