UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  3 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 21:29Португалия терма жамоаси Евро-2024да фойдаланадиган либослар намойиш этилди  2 21:16Бруну Фернандеш: "Қоидани ўзгартириш керак"  2 20:48АПЛ клубидан 4 очко олиб ташланди  7 19:52"Ливерпуль" Мусиалани сотиб олмоқчи  4 19:25Ачерби ирқчилик можароси туфайли Италия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  2 18:59"Ювентус" Аллегри ўрнига 3 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  5 18:30"Бернарду Силванинг "Сити"да қолишини истаймиз" — Гвардиола  1 17:59Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси"  4 17:32Ўзимизнинг карикатура. Темирйўлларда "қонли қотиллик"  7 17:01"Челси" ҳимоячиси Хосе Гайя ўрнига Испания терма жамоасига жалб қилинди  0

Тимур Кападзе: "Олимпик" қайсидир маънода чемпионатга файз олиб киряпти" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Олимпик" қайсидир маънода чемпионатга файз олиб киряпти"

Coca Cola Суперлига 10-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" қолдирилган беллашувидан (1:1) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Олимпик" устози Тимур Кападзе қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Албатта, ўйин яхши бўлди. Мухлислар яхши даражаги футбол кўришди. Менимча, шогирдларим бугун ғалабага лойиқ эди. Нафақат бугун, умуман олганда ҳам йигитларим ҳар ўйинда яхши ҳаракат қилишмоқда. Вазиятлардан фойдаланиш борасида баъзи вазиятларда ёшлик қилишяпти. Буни ҳам тушунаман. Бу тажриба билан боғлиқ. Энг муҳими ҳар бир ўйинда ўзимизга керак нарсани оляпмиз. Йигитлар ҳар бир ўйинда тажриб тўплашмоқда, ўсишмоқда. Бу албатта қувонарли нарса. "Навбаҳор" ҳам кучли жамоа. Буни ҳамма билиб турибди. Гранд жамоаларга қарши ўйинлар футболчиларимизни текшириб олиш учун яхши имконият ҳисобланади. Бугун ҳар бир вазиятда йигитларим яхши ҳаракат қилишди. 

- "Олимпик" деярли барча грандлардан очко олишни уддалаяпти. Бу иштиёқ билан боғлиқми?

- Албатта, бундан жамоаларга қарши ортиқча мотивация бериш ҳам шарт эмас. Йигитлар ҳам бу жамоалар қандай кучга эга эканликларини билишади. Нисбатан пастдаги жамоалар ҳимоявий ўйин кўрсатишади ва иккинчи рақамда ўйнашади. Шу сабаб ҳам уларга қарши қийналамиз. Бизга эса очиқ футбол қулай. Ўйинчиларимизнинг тезлиги юқори. Шу учун ҳам кўриб турганингиздек чиройли ўйинлар кузатилмоқда. 

- U-23 Осиё кубогида порлаган Русланбек Жияновда қандайдир пасайиш сезилмаяптими?

- Унда озгина жароҳат бор. Ушбу жароҳат унга 100% ҳаракат қилишга қаршилик кўрсатмоқда. Бу жароҳатга қарамай Русланбек яхши югура оляпти. Тез орада у яхши ҳаракат қилишни бошлайди. Унинг имкониятини яхши биламиз.

- "Олимпик" бугун икки очко йўқотдими?

- Фикримча, бизда имкониятлар кўпроқ бўлди. Ўткир Юсупов бекорга терма жамоага чақирилмаяпти. Бир неча вазиятларда айнан у жамоасини қутқарди. Менимча, бизда бугун вазиятлар кўп бўлди. Имкониятдан фойдаланмаганимиз сабаб дуранг қайд этдик. Гол урганимизда балки ғалаба қозонардик. Энг асосийси йигитларим бугун ажойиб ўйин кўрсатишди. 

- Жасур Жалолиддинов ва Ҳожимат Эркинов каби ўйинчиларнинг "Олимпик"да тўп суришига қандай қарайсиз?  Бу фойдали бўлармиди ёки аксинча?

- Бу ҳолатга икки тарафдан қараш керак. Тактик ва кўп тарафдан бу фойдали бўларди. Бу футболчилар терма жамоага келганларидан сўнг уларни терма жамоага мослашиши учун бироз вақт керак бўляпти. Улар ўз жамоаларида ҳар хил мураббий қўлида ўйнайди ва талаблар бошқача бўлади. Лекин, уларнинг бошқа жамоаларда ўйнашлари ҳам қайсидир тарафдан яхши. Бу "Олимпик"даги бошқа футболчиларга имконият яратади. Терма жамоа фақат 11 кишидан иборат эмас. Ҳар хил вазиятлар бор. Жароҳат, четлатиш ва яна бошқа ҳолатлар. Айнан шундай вазиятда захира керак бўлади. Уларнинг ўз жамоаларида асосий таркибда ўйнаганлари яхши. Мен эса "Олимпик"да бошқа йигитларга имконият бериб уларни ҳам ўсишларига шароит яратиб беряпман. Терма жамоада энг кучли ўйинчилар майдонга тушади. 

- Пеп Гвардиола Кевин де Брюйнега майдонда ўзи истаган вазифани бажариш, истаган жойда ҳаракат қилиш имкониятини бергани ҳақида гапирди. Бугун Пўлатхўжа Холдорхонов деярли шунга ўхшаш ҳаракат қилди ва ўйин охирига бориб бироз чарчаб қолгандек таассурот қолдирди. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Гвардиола де Брюйнега қандай имтиёзлар берган билмадим. Кевин де Брюйнедака ўйинчи майдонда нима қилишини аниқ билгани учун балки унга шундай имконият яратилгандир. Сабаби, де Брюйне жуда ақлли футболчи. Позиция танлашда, тўп билан ишлашда жуда зўр ҳаракат қилади. Пўлатхўжа ҳам бугун жуда ажойиб ҳаракат қилди. Жамоа учун фойдали ўйнади. Буни умуман ёмон тарафи йўқ. Мен футболчиларга тўпсиз ва тўп билан қандай ҳаракат қилишни тушунтириб боряпман. Улар турли хил вазиятларда қандай ҳаракат қилишни билишлари керак. Биз ҳар бир ўйиндан сўнг ҳар бир вазиятни муҳокама қиламиз. Пўлатхўжа бугун яхши ўйин кўрсатди. Энг муҳими жамоага фойдали ўйинчи бўлиш.  

- "Олимпик" биринчи даврани саккизинчи ўринда якунлади. Жамоа фақатгина уч марта мағлуб бўлди. Умуман биринчи даврадан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Балки камроқ дуранглар қайд этганимизда биз саккизинчи ўринда эмас, юқорироқда бўлардик. Дурангларнинг 70-80% қисми ғалабали ўйинлар эди. Менинг асосий вазифам футболчиларнинг ўсиши. Албатта, хатоларсиз ўсиш бўлмайди. Йигитлар чемпионат бошидан бери анча ўсишди. Футболчиларим аввал йўл қўйган хатоларини такрорлашмаяпти. Мени қувонтирган жиҳати ўша айтганимдек чемпионатнинг боши ва ҳозирги пайтни солиштирганда анча ўсишга эришганимиз. Ўйлайманки, иккинчи даврада бунданда яхши ўйин кўрсатамиз. 

- Бу йилги Суперлига ўйинлари ўзгача кечмоқда. "Олимпик" чемпионлик курашига ҳам таъсир ўтказмоқда. Иккинчи даврада ҳам кучли жамоалардан очко олишга ишонасизми?

- Ўйлайманки, агар иккинчи даврада бунданда яхши ўйин кўрсатсак, бизда имконият бўлади. Жадвалда ҳам барча жамоалар зич жойлашган. Деярли ҳаммада имконият бор. Бу чемпионатнинг қизиқ ўтаётганидан далолат. Иккинчи даврада ким яхши ўйин кўрсатса, албатта шунга яраша ўринга жойлашади. "Олимпик" албатта чемпионлик курашига таъсир ўтказишга ҳаракат қилади. Кўраётганингиздек, кўрсатаётган ўйинимиз мухлисларга ёқяпти. "Олимпик" қайсидир маънода чемпионатга файз олиб киряпти. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика