UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  5 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  0 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  29 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3

Тимур Кападзе: "Жасур Жалолиддиновнинг айни пайтдаги ҳолатидан ҳавотирдаман" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Жасур Жалолиддиновнинг айни пайтдаги ҳолатидан ҳавотирдаман"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳамда "Локомотив" клуби бош мураббийи Тимур Кападзе "Спорт вақти" кўрсатувида меҳмон бўлди.

Мураббий эфир давомида ёшлар терма жамоасининг йиғинлари ҳақида фикр билдириш билан бирга Жасур Жалолиддинов мавзусига ҳам тўхталиб ўтди.

"Албатта ҳозирда унинг ҳолатидан ҳавотирдаман. Жасур Жалолиддинов "Бунёдкор"да асосий таркибда ўйнаётган эди. Гаплашиб турибмиз. Миллий жамоага ҳам чақирилаётганди. "Локомотив" Москва жамоасига йўл олганидан бир томондан хурсанд ҳам бўлдик. Лекин қандай келишув бўлган, нима қилинган аниқ билмайман. Жамоада ўйин амалиёти берилмагани, ижарага бошқа клубга ўтгани билан деярли тўрт ойдан бери ўйнагани йўқ. Бу албатта ташвишланарли. Кейинчалик нима юз беришини ҳам билмаймиз. Ушбу ҳолат боланинг ўсишига таъсир қилади. Айниқса мазкур ёшда захирада ўтириши ҳавотирли. Тўғри машғулотлар орқали спорт формасини ушлаб туриши мумкин. Бироқ расмий ўйин умуман бошқа нарса. Ўйиндаги жараён ва вазият машғулотда бўлмаслиги мумкин. Шу томондан ҳавотир бор",- дейди Тимур Кападзе "Спорт вақти" кўрсатувида.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика