UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  3 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  4 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  38 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар орқали босимни енгиб ўтишни ўрганиш керак" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар орқали босимни енгиб ўтишни ўрганиш керак"

Бугундан эътиборан пойтахтимизда 2022 йилги U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичининг "D" гуруҳ учрашувларига старт берилди.

Илк турдан ўрин олган Саудия Арабистони - Ўзбекистон (2:2) учрашувидан сўнг Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Биринчи навбатда яхши ўйин бўлди. Икки жамоа ёмон ўйин кўрсатмади, деб ўйлайман. Йигитлар яхши ҳаракат қилиди.  Саудия Арабистонинг ҳар томонлама муносиб рақиблигини билар эдик. Қаердадир хатолар ва камчиликлар бўлди. Қайсидир маънода бу нарса керак эди. Уларнинг устида ишлаб навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Тимур Кападзе. 

- Айрим паллаларда футболчиларга тезкорлик ва агрессивлик етишмагандек кўринди...

- Рақиб жамоа ҳам қаршилик кўрсатди. Икки жамоада ҳам қарши ҳужумларда имконият юзага келди. Чунки бўшлиқлар юзага келганида тезликни ишга солиш керак бўлади. Жамоавий ҳужумда тезлик иккинчи планга, ўйинни ташкил қилиш асосий планга чиқади. Айрим вазиятларда футболчилар ўйин ритмидан тушиб кетгандек бўлди. Ҳаяжон билан ҳам боғлаш мумкин. Лекин мен муаммо кўраётганим йўқ.

- Жамоанинг ҳимоядан чиқишида муаммолар кўзга ташланмоқда. Бу нарса "Олимпик"да ҳам рўй беряпти. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?

- Биз ҳаракат қилмоқдамиз.  Кўп вазиятларда индивидуал хатолар бўляпти. Бундан чўчиётганимиз йўқ. Ҳозирги хато бизга ўз устимизда ишлашимиз учун туртки бўляпти. Буни йўққа чиқара оламиз. Ўйинни таҳлил қиламиз. Ўйлайманки футболчилар янада кучлироқ бўлади. 

- Бугун дарвозабон Владимир Назаров голда оддий хатога йўл қўйди. Тўпга чиқиб келишларда камчиликлари бор экан. Тўғри асосий дарвозабон Абдувоҳид Неъматов жароҳат олган. Лекин бу ёш тоифасида кучлироқ дарвозабон йўқми?

- Захирамизда яна 2та дарвозабон бор. Ҳаммасига имконият берамиз. Битта у эмас, кўп футболчилар хато қилди. Учрашувнинг ҳаяжон ва масъулияти борлиги ҳам таъсир ўтказди. Машғулотда ўн маротаба тепса, барчасини қайтаради. Босимдан бундай ўйинлар орқали чиқиб кетишни ўрганиш керак. Гол бўлган вазиятда техник хато қилди. Ўзига нисбатан ишончсиз ўйнади. Уларнинг келажаги порлоқ. Кейинчалик қандай ўсишига кўп нарса боғлиқ.

- Жамоада яққол ажралиб турадиган футболчилар Хожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов 90 дақиқа ўйнашга тайёрми? Уларни эртароқ алмаштиришингизни сабаби нимада?

- Хожимат Эркинов яхши формада эмас. Клубида ҳам аксарият ҳолларда захирадан майдонга тушмоқда. Ўйин ритмига киришиб кетишда муаммолари бор. Шу боис эртароқ алмаштирдик. Унинг кучини яхши биламиз.




Саад Ал Алшеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик" 

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика