UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  0 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик"

Про Лига баҳсларининг 19- туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Олимпик" (3:2) баҳси якунидан сўнг жамоамиз мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун, албатта, "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Жуда қизиқ ўйин бўлди. Мухлислар ҳам мазза қилди, деб ўйлайман. Ўйин курашларга бой бўлди. Футболчиларим яхши ҳаракат қилди, бироқ майдон бироз панд берди. Биз, асосан, пастлар билан ўйнаймиз, бу майдонда эса бундай ўйин кўрсатишга қийналдик. "Нефтчи"га эса бу қўл келди. Рақибнинг бақуват легионер футболчилари бор, улар узоқ узатмаларда яхши ҳарак қилишди. Голларда ўзимиз хатога йўл қўйдик. Йигитлар шундай ўйинлар орқали анча яхши тажрибага эга бўлади. Ўйинда яхши ҳаракат қилган вазиятлар ҳам бўлди. 

Жиянов жароҳат олди, шу сабабли ўзгариш қилдик. Кўрган бўлсангиз, рақиб футболчилари анча қўпол ҳаракат қилишди. Нафақат "Нефтчи", балки қолган жамоалар қўпол ўйнашмоқда. Ҳакамлар эса бунга йўл қўймоқда. Бу эса ёмон. Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик", — деди Кападзе.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика