UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Артетага ёрдамчи бўлиши мумкин  0 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  1 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш учун жанжаллашгани ҳақида гапирди  9 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  11 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  6 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  13 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  8 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  2 02:00АПЛ. Палмер 4та гол урган учрашувда "Челси" "Эвертон"ни "топтаб" ташлади  18

Тимур Кападзе: "Бугунги ғалаба "Пахтакор" билан кубок учрашувидан олдин қўшимча ишонч берди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бугунги ғалаба "Пахтакор" билан кубок учрашувидан олдин қўшимча ишонч берди"

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нурафшон" (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Турнир жадвалидан ҳам олиб қаралганда ҳам муҳим ўйинлиги кўриниб турганди. Боз устига анчадан бери ғалаба қозона олмаётгандик. Сафардаги учрашувлар қийин бўлди. Қаердадир омад ёки тажриба етишмади.  "Нефтчи" ва "Динамо" кучли жамоалар ҳисобланади. Таркибида тажрибали футболчилар кўп. Ўйлайманки, йигитлар бугун яхши ҳаракат қилди. Рақибни заиф нуқталарини билиб гол уришди. Улар бу натижага лойиқ эди",- дейди Тимур Кападзе.

- "Олимпик" бугун "Нурафшон"ни мағлубиятга учратиб  "Динамо"ни Суперлигага олиб чиқди. Айни пайтда жамоангиз учинчи ўринга кўтарилди. Суперлигага чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Менимча,  учинчи ўрин учун кураш "Нурафшон" ва бизнинг ўртамизда бўлади. Олдинда ўйинлар бор. Ҳозир бирор нарса дейиш қийин. Яхши ўйин кўрсатиб, керакли натижага эриша олсак, плей-оффда ўйнаймиз. Бунда Суперлига жамоаси билан тўқнаш келамиз. Бу йигитларга тажрибасини ошириш учун имконият. Бу ҳар томонлама яхши. Плей-оффда ҳамма нарса битта учрашувда ҳал бўлади. Ҳар бир ўйин биз учун синов ҳисобланади. Шундай ўйинлар орқали ишончни орттиришади. 

- Ўзбекистон кубогида "Пахтакор" билан ўйиндан олдин бугунги ғалаба қай даражада таъсир кўрсатади?

- Бизга "Пахтакор" тушганидан бир томондан хурсандмиз. Рақибимиз Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Уларга қарши муносиб ўйнашга ҳаракат қиламиз. Узоқ вақтдан бери ғалаба қозона олмаётганимиз учун бугунги ғалаба ишонч берди, дея оламан. Бу бизга қўшимча куч бағишлади. Кубок ўйинида муносиб тўп тепишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма нарса майдонда ҳал бўлади.

- Бекзод Шамсиевнинг ҳолати бўйича маълумот берсангиз. У қачон тайёр бўлади?

- Умуман олганда, унинг ҳолати яхши. У умумий гуруҳда машғулотлар ўтказмоқда. Балки кейинги учрашувга тайёр бўлиши мумкин. Лекин таваккал қилмаяпмиз. Шасмиев ҳали тўлиқ тайёр эмас. Буни биз ҳам кутмоқдамиз. Ҳозир укол билан майдонга чиқиш пайтимас. Шошилиш талаб қилинмайди. Унинг ўрнида бошқа футболчиларга имконият берамиз. Мен учун барча бирдек.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика