UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  4 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  31 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  7 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  9 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  50 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0

Тимур Кападзе: "Бугун яхши ўйнадик, фақат хатоларимиз қимматга тушди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бугун яхши ўйнадик, фақат хатоларимиз қимматга тушди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Локомотив" (0:3) учрашувидан сўнг "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

Илк навбатда "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйлашимча, ўйин яхши руҳда ўтди. Мағлубиятга учраганимиз ёқимсиз ҳолат, аммо бу - футбол. Бугун ҳимояда хатолар кўп бўлди, айниқса, икки марказий ҳимоячимиз кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмади. Оқибатда, биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол ўтказиб юбордик. Бу ҳисобдан сўнг оёққа туриш қийин бўлди, аксинча, голлар рақибга қўшимча куч бағишлади. Тажриба ҳам ўз сўзини айтди. Ўйин борасида яхши ҳаракатландик. Афсуски, хатоларимиз натижасида голларни ўтказиб юбордик. 

- Беҳзод Шамсиев ўтган йил жамоанинг лидери ҳамда сардори эди. Бу йил эса Суперлигада кўринмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

- Унинг жароҳати бор, ундан фориғ бўлса, майдонга қайтади. 

- Қизил карточка олганини қандай баҳолайсиз?

- Бу бўлиб турадиган нарса, қўрқадиган жойи йўқ.

- Сиз ҳеч қачон қизил карточка олмагансиз шекилли.

- Ҳа, мен қизил карточкага тортадиган қўполлик содир этмасликка ҳаракат қилганман. Ҳимоячиларда бундай ҳолат учраб туради.

- Бугун икки асосий қанот ҳимоячиси йўқ эди. Уларнинг ўрнига майдонга тушганлар жуда ёмон ўйин кўрсатди. Уларга қўшилиб, бир текис ўйнаб келаётган марказий ҳимоячилар ҳам баъзи эпизодларда хатоларга йўл қўйди. Нимани эвазига ҳимояда бу қадар парокандалик бўлди?

- Асосий ҳимоячиларнинг нега майдонга тушмаганлигини биласизлар, бирида четлатиш, бирида жароҳат бор эди. Менимча, улар яхши ҳаракат қилишди, анча вақтдан бери ўйнамаётгани учун уларда ҳаяжон сезилган бўлиши мумкин. Марказий ҳимоячиларга нима бўлганини аниқ айтолмайман. "Локомотив" қарши ҳужумларда бизни жазолашга ҳаракат қилди. Бизда яхши вазиятлар бўлди, ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Футболчилар ёш, уларни тушуниш керак. Бизда тажрибаси бой ўйинчилар деярли йўқ. Умуман олганда, биз яхши ўйнадик. Биринчи таймда ҳужум қилишга қийналдик, лекин иккинчи бўлимда бу хатоларни тўғриладик. Эртароқ гол урганимизда, вазият бошқача бўлиши мумкин эди. 

- Ўйиндан кейин бош ҳакам билан мулоқот қилдингиз, унга эътироз билдирдингизми?

- Йўқ, унга ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Ўйин пайтида эътирозим бўлгандир, ҳакам буни тушунтирди. Учрашув якунланди, бу ҳам тарихга айланди. Уларни ҳам текширадиган раҳбарият бор, биз ўз футболчиларимизни хатоларини кўриб чиқамиз. 

- "Нефтчи"га қарши ўйиннинг илк дақиқасида тўп рақиб футболчисининг қўлига тегди. Ушбу вазиятда пенальти бормиди, бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Менимча, бор эди. Негадир ҳакам ВАРга мурожаат қилмади. Бу вазиятни кўриб чиқса бўларди. Поезд ўтиб кетди, уни назорат комиссияси кўриб чиқиши керак. 

- Икки кундан сўнг ўзингиз майдонга тушасиз. Ўртоқлик ўйинига қай даражада тайёрсиз?

- Ҳолатим яхши. Терма жамоа либосида майдонга чиқиш ўзгача туйғу. 119 та ўйинимнинг ҳар бирида ҳаяжон бўлган, чунки бунинг масъулияти бор. 

- Ҳужумда иккинчи таймда шогирдларингиз яхши ўйнади. Паслар, қанотларда ҳам зўр ўйнади. Фақат марказда ҳужумни якунловчи футболчи етишмади. Ноаниқ паслар жуда кўп бўлди. 

- Бу борада ишлаймиз. Ўйинлар орқали ёшлар ўсади. Бир йилдан сўнг булар анча улғаяди. 

- Таркибга Шквирин каби футболчиларни қидириб топиб, тайёрлаганингиз яхши эмасми?

- Биз қидирпмиз. Масалан, Норчаев. "Насаф"да ҳозирда ажойиб даражада бўлмаса-да, голлар урмоқда. Бошқа жамоалардан ўйинчиларни кузатяпмиз.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика