UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  7 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  339 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Тимур Кападзе: "Бугун "Пахтакор" хатога йўл қўймади, айниқса, Қувватов" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бугун "Пахтакор" хатога йўл қўймади, айниқса, Қувватов"

Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Олимпик" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.

"Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. "Пахтакор" мамлакатимизнинг энг кучли клубларидан бири, менимча, ҳозирда энг кучлиси десак ҳам бўлади. Баҳс курашларга бой, қизиқ ўтди. Стадионга келган мухлислар менимча, зерикиб қолишмади. Бизда ҳам яхши имкониятлар бўлди, қаердадир омадимиз келмади, қаердадир рақиб тажрибаси асқатди. Ғалаба қозонганимизда яхши бўларди, "Пахтакор"ни ярим финалга чиққани билан табриклайман", - дейди Тимур Кападзе.

- Менимча, бугун Қувватов фаолиятидаги энг зўр сейвларни намойиш этди...

- Тўғри, менимча, Абдуманнонов ва Мамасидиқовнинг зарбаларидан кейинги сейвларини кўрдик. Қувватов қандай даражада эканлигини биламиз, терма жамоага номзод посбон. Футбол хатосиз гол бўлмайди, бугун рақиб хато қилмади, айниқса, Қувватов.

- "Олимпик" мавсум давомида яхши ўйин намойиш этмоқда. Агар футболчиларга Суперлига клубларидан таклиф бўлса, уларни қўйиб юборишга тайёрмисиз?

- Энг биринчи вазифам, йигитларни яхши даражага олиб чиқиш ва терма жамоага муносиб футболчи бўлишини таъминлаш. Агар яхши таклифлар бўлса ва ўша клубларда футболчилар ростдан ҳам ўсишига ишонсак, албатта, уларга қаршилик қилмаймиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика