UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  0 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  4 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  8 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  5 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  3

Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани) Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани)

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе ва дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов иштирок этди.

- Олдинги мураббий кетгач жамоа ўйинида нималар ўзгарди?
- Сингапур давлатига меҳмондўстлик учун раҳмат айтамиз. Ажойиб мамлакатда эканлигимиздан хурсандмиз. Саволга келадиган бўлсак футболчилар ҳужумкор ўйнашни исташганди, мураббий ўзгарганидан кейин анча ҳужумкор тактикада ўйнай бошладик. Биз айни пайтда ўзбекистонлик мухлислар ва мутахассислар хоҳлаган ўйинни намойиш этаяпмиз", - деди Тимур Кападзе.

- Сингапур терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Биз барча рақибни ҳурмат қиламиз. Сингапур ҳам шулар қаторида. Бўлажак рақибимиз сўнгги пайтларда яхши натижалар қайд этмоқда. Ўз ўйинимизни яъни ҳужумкор тарзда ўйнашга интиламиз. Сингапур сафида ҳужумда тезкор футболчилар бор, бундан ташқари ақлли мураббийга эга.

- Эртага бутун ўйин давомида ташаббусга эгалик қилиб, ҳужумда ўйнамоқчимисизлар?

- Замонавий футболда бутун ўйин давомида ҳужумда ўйнаб бўлмайди, аммо имкон қадар кўпроқ ҳужумда ҳаракат қилишга интиламиз.

- Аввалги мураббий ва ҳозирги мураббий ўйин услубида қандай фарқ бор?
Абдумавлон Абдужалилов:
- Биз анча эркин ўйнашни бошладик. Купер вақтида мен терма жамоага чақирилмаганман. Абрамов билан "Бунёдкор" клубида ҳам бирга ишлайман. Уни яхши биламан ва кўпроқ урғуни ҳужумга қаратишни бошладик.



ЎФА матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди

фото: Сингапур ФА

Рейтинг: +82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика