UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  2 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  3 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  16 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  12 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0

Тимур Кападзе: "2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири ОТЖга потенциал номзод" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири ОТЖга потенциал номзод"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кечадан Тошкентда йиғинга киришди.

Олимпиячиларимизнинг кечаги машғулотидан сўнг бош мураббий Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кечадан йиғинни бошладик, тайёргарлик кўряпмиз. ФИФА кунларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Афсуски, Хитойда ўтказилиши керак бўлган халқаро турнир бекор бўлганидан хабарингиз бор. Шунга қарамай Хитой U-23 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишдик. Бундан ташқари, Қирғиз Республикаси U-23 терма жамоаси Фарғонада йиғин ўтказаётган экан. Улар билан гаплашиб 11 июнь кунига Фарғонада ўртоқлик ўйини ўтказишга келишилди.

Йигитларни синаб олиш учун яхши имконият, боз устига ёшлардан ҳам ўйинчилар чақирдик. Балки бунданда кучлироқ рақиб топганимизда янада яхшироқ бўларди. Нима бўлганда ҳам халқаро ўртоқлик ўйини футболчилар учун ҳам фойдали бўлади. Ҳозирча ҳамма жиҳатдан кўнглим тўқ, жароҳат олганлар йўқ".


- Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан йиғинга чақирилганлар ҳақида фикрингиз қандай? Улардан кимлар олимпия терма жамоасидан доимий чақирув олиши мумкин?

- Буни вақт кўрсатади, ҳали миллий терма жамоага чақирилган Ҳусанов ва Файзуллаев ҳам бор. Уларни ҳам чақирган бўлардим. Олдинда бизни 3 та ўртоқлик ўйини кутмоқда ва унда барча футболчиларни синаб кўриш учун имконимиз бўлади. Аслида U-20 терма жамоасидаги қатор ўйинчиларни анчадан бери йиғинларга чақирмоқчи бўлиб юрардим, лекин Равшан ака Ҳайдаров жамоасида Осиё кубоги, кетидан Жаҳон чемпионати борлиги сабаб уларга тегмай тургандик. Энди эса уларни бемалол кўриб олиш имконимиз бўлади. Уларни жамоага қай даражада киришиб кетишини ва ўзидан ёши каттароқ акалари билан рақобатини ҳам кузатамиз. Ким рақобатда ютиб чиқса ўша футболчи терма жамоада ўйнайди. 2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири олимпия терма жамоасига потенциал номзод ҳисобланади. Энг кучлилар чақирилади.

- Биринчи кунги машғулотда Жаҳонгир Ўрозов кўринмади. У қачон терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилади?

- Насиб қилса Ўрозов эртадан (бугундан) машғулотларимизга қўшилади. У оилавий сабаб туфайли 2 кунга жавоб сўраган эди. Уни ҳам кўриб оламиз, U-20 терма жамоасида у Ҳусанов билан шерик сифатида жуда яхши ўйнашди.

- "Олимпик" сардори Беҳзод Шамсиев бу мавсум чап қанот ҳимояга ўтказилди. Ҳозир эса олимпия терма жамоаси йиғинига чақирилмади. Бунга сабаб нима?

- "Олимпик"даги йигитларни ҳар куни кўраман, уларни имкониятларини жуда яхши биламан. Йиғинда бошқаларни кўриб олишни хоҳладим. U-20 терма жамоасидан икки нафар чап қанот ҳимоячисини таклиф қилдик.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди


ФОТО  Ўзбекистон U-23 терма жамоаси йиғинга киришди ГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика