Тимур Ҳакимов “Бухоро” билан хайрлашди

Aslanov Jasurbek
27 янв 2016, 12:11
Иқтидорли ҳужумчи Тимур Ҳакимов “Бухоро” билан хайрлашди.

Ўтган мавсумни “Оқ-тепа” сафида ўтказган ҳужумчи ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан кейин “Бухоро” жамоаси машғулотларига қўшилган, ҳатто иккита назорат учрашувида майдонга тушишга ҳам улгурган эди. Бироқ Ҳакимов куни кеча клуб билан хайрлашди.

Олган маълумотларимизга кўра, ҳужумчи жамоа билан айрим масалалар бўйича келиша олмаган. Ҳакимовга олий лиганинг 3-4та клуби қизиқиш билдирмоқда.  


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia