Тиагу Мендес "Лион"дан "Ал Райян"га ўтди

Sherzod Nurmatov
8 июл 2023
Ярим ҳимоячи Тиагу Мендес "Лион"ни "Ал Райян"га алмаштирди.

31 ёшли бразилиялик Қатар клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Бразилиялик ярим ҳимоячи 2017 йилда Францияга кўчиб ўтганди. 2019 йилгача у "Лилл"да ўйнади, кейин эса "Лион" сафсида пайдо бўлди.

Мендес ўтган мавсум барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: onefootball.com