Тиаго Силва учун курашга яна бир клуб қўшилди

19 июн 2020, 09:33
ПСЖни тарк этадиган Силвага яна бир даъвогар пайдо бўлди.

“Фиорентина” клуби бразилиялик 35 ёшли ҳимоячи Тиаго Силвани ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Унинг ПСЖ билан шартномаси 1 июлда якунига етади ва у эркин агентга айланади.

Аввалроқ Силвага даъвогарлар қаторида “Эвертон” ва “Тоттенхэм” клублари тилга олинганди.

Тиаго Силва 2019/20 йилги мавсум ПСЖ сафида 30 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sport