UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  6 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  110 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  14

The International 2017. "Ёвуз Даҳолар" 10 млн. доллар учун курашни давом эттирмоқда Янгиликлар

The International 2017. "Ёвуз Даҳолар" 10 млн. доллар учун курашни давом эттирмоқда

Айни дамда АҚШнинг Сиэтл штатида Dota 2 ўйини бўйича энг йирик турнир - The International 2017 мусобақаси ўтказилмоқда.

Турнир финал босқичининг гуруҳ ўйинларида 18 та жамоа иштирок этди. Жамоалар 9 тадан икки гуруҳга бўлинди. Гуруҳда энг кўп ғалаба қозонган 4 жамоа ғолиблар тўрига, 5-8 ўринни эгаллаганлар мағлублар тўрига ўтказилди. Сўнгги 9-ўрин соҳиблари эса ўз ватанига қайтиб кетишди.



Ўринларга тақсимланган мукофот пуллари:

1-ўрин. 10 521 170 доллар (умумий мукофот жамғармасининг 44%)

2-ўрин. 3 825 880 доллар (16%)

3-ўрин. 2 510 734 доллар (10,5%)

4-ўрин. 1 673 823 доллар (7%)

5-6-ўринлар. 1 076 029 доллар (4,5%)

7-8-ўринлар. 597 794 доллар (2,5%)

9-12-ўринлар. 358 676 доллар (1,5%)

13-16-ўринлар. 119 559 доллар (0,5%)

17-18-ўринлар. 59 779 доллар (0,25%)

Мусобақа иштирокчилари:

OG, Virtus.pro, Evil Geniuses, Team Liquid, Invictus Gaming, Newbee, Team Secret, HellRaisers, Team Empire, iG Vitality, LGD.Forever Young, LGD Gaming, TNC Pro Team, Fnatic, Execration, Cloud9, Digital Chaos, Infamous.


Мукофот жамғармаси 24 011 751 доллар бўлган турнирда Ўзбекистонда туғилган киберспортчи Артур Бабаевнинг ("Arteezy") "Evil Geniuses" (Ёвуз Даҳолар) жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган "Evil Geniuses" ғолиблар тўрининг чорак финалида "Newbee"га мағлуб бўлди, аммо улар мағлублар тўрида асосий соврин учун курашни давом эттирмоқда.


"Evil Geniuses" ҳамда "Team Empire" ўртасидаги ўйин 9 август куни Тошкент вақти билан тонгги 7:00да бошланади.


Мусобақа ўйинлари бўлаётган арена


Очилиш маросими (TAS-IX эмас)


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика