UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  24 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  9 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  12 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  152 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  31 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  21 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4

Тезкор! Варан Франция терма жамоасидаги фаолиятига якун ясади Янгиликлар

Тезкор! Варан Франция терма жамоасидаги фаолиятига якун ясади

"Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Рафаэль Варан Франция термасидаги фаолиятини тугатмоқда.

"Le Parisien" маълумотларига қараганда, 29 ёшли футболчи узоқ ўйлаб, бунинг ижобий ва салбий томонларини кўриб чиқди ва якунда миллий жамоа учун халқаро ўйинларда қатнашмаслик қарорига келди. Эндиликда футболчи кўпроқ вақтини оиласи билан ўтказмоқчи.

Франция терма жамоаси таркибида Варан 2018 йилда жаҳон чемпионига айланди. 2022 йилги Жаҳон чемпионатида жамоасига кумуш медални қўлга киритишига ёрдам берди. 

Ҳимоячи Франция билан 2021 йилги Миллатлар Лигасида ҳам ғолиб чиқди. У асосий терма жамоадаги дебютини 2013 йилнинг март ойида ўтказганди.

Варан жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 18 та ўйинда майдонга тушишга улгурди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика